3:44

Мослашувчан етакчига айланиш сирлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкумб қадрдон тингловчи. Сизда етакчилик қилиш қобилияти бор, аммо баъзан бу қобилиятингиз иш бермаётгандай, гўё. Аммо бугунги суҳбатимиздан ўзингиз учун етишмаётган маълумотга эга бўлсангиз ажаб эмас. IMPACT компаниясининг бош операцион директори Крис Депри ўзгаришларга мослашишнинг аҳамияти, бу бўйича моҳирликка эришиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Етакчисиз, аммо ўзгаришни билмасангиз, тўғрисини айтганда қандай қилиб бу лавозимни ҳалиям эгаллаб турганингизга ҳайронман. Етакчиликда атроф-муҳитдаги ўзгаришларга тўғри реакция қила олиш зарур. Нима учун бу шунчалик муҳим? Ҳаётингиздаги вазият тўғрисида ўйлаб кўринг. Бари режа бўйича бўлдими? Албатта йўқ. Бизнес – фавқулодда мураккаб тизим бўлиб, унда бир-бирига таъсир кўрсатувчи омиллар кўп. Ҳар куни кутилмаган вазиятлар юз беради. Уларни қандай ҳал этиш мумкин?

Narrator 2 Дуайт Дэвид Эйзенхауэр айтганидек: «Режалар – маъносиз, бироқ режалаштириш – ҳамма нарса». Агар режалар доимий равишда ўзгаришини тушунсангиз, бу ўзгаришларга мослашишни ўрганиб, барча ҳолатларга тайёр турасиз. Буни қандай амалга ошириш бўйича маслаҳатлар қуйидагича: мақсад билан бошқаринг. Барчага кўрсатма ва вазифалар беришдан аввал аслида нимага эришишни исташингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Сиз бажармоқчи бўлган ишнинг ортида қандай мақсад ётибди? Қандай натижаларга эришмоқчисиз? Мана шу саволларга жавоб беришингиз биланоқ жамоангиз сиз нимани кутаётганингизни тушунганига ишонч ҳосил қилинг. Ана ўшанда ходимларингиз билан йўлда учраган барча тўсиқларни бартараф эта оласиз. Агар эндигина етакчи бўлишга интилаётган бўлсангиз, раҳбар томонидан берилган топшириқ, сиздан кутилаётган натижани тўғри тушунганингизга ишонч ҳосил қилинг.

Narrator 1Ишга киришинг. Ташаббус кўрсатиш ҳам муҳим. Доим кўрсатмалар билангина ишлайдиган одамга айланиб қолманг. Бундай қилсангиз, карьерада юқори муваффақиятларга эришмайсиз. Сиз ўзингизни билимли ва уқувли бошқарувчи деб билишингиз мумкин, аммо тушунинг, компаниядаги энг доно одам эмассиз. Жамоадан ўрганиш жуда муҳим. Фикрингизга қарши нуқтаи-назарларга очиқ бўлинг. Бошқа бир киши сиз билмайдиганларни билиши  — факт. Уни қабул қилинг. Агар фақат сизнинг фикрингизгина мавжуд бўлиши керак деб ҳисобласангиз, жамоа ҳам буни сезади. Ходимлар иштиёқни йўқотишади, чунки ҳеч ким уларга қулоқ солмаяпти ахир. Бундай вазиятларда жамоа самарадорлиги тушиб кетади. Ходимларга уларни тинглашга тайёр эканингизни кўрсатсангиз, жараённи тезлаштириб юборасиз. Уларни ўз соҳасида мутахассис сифатида ҳурмат қилишингизни кўрсатасиз.

Narrator 2 Бу ишонч уларга тўғри мақсадларни илгари суришда ёрдам беради. Билим, ғоя ва бошқалар фикрини қабул қилиш орқали яхшироқ мослашиб борасиз. Жамоа ҳам сиз билан бир йўлдан боради. Жамоани мураккаб муҳокамалар олиб боришга мажбур қилинг. Очиқ-ойдин нарсалар ҳақида гапиринг. Бироқ суҳбатни қадам-бақадам ечимга йўналтиринг. Намуна кўрсатинг. Ечим топиш имконини берадиган хотиржамлик ва оптимизмни доимо таратиб туринг. Ёдингизда бўлсин, жавоб сизга ҳозир ва шу ернинг ўзида  керак эмас. Бор-йўғи қачондир бирор нарса топилишига диққат қаратинг. Истиқболдаги муаммо ва уларнинг ечимини олдиндан аниқланг. Самарали етакчи бўлиш учун ўзгара олиш зарур. Ўзгаришлар ҳар куни содир бўлади. Агар уларга мослашмасангиз, мақсадларингизга эришиш мушкул бўлади. Диққатни натижага қаратиб, мақсадларни аниқ белгиланг. Ривожланишга ҳаракат қилинг, ечим топишга интиладиган маданият яратинг – ана шунда ўз йўлидаги тўсиқларни бартараф эта оладиган яхши етакчига айланасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top