3:32

Ҳақиқий Ток

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. ““Мен ҳақиқий токман, Отам эса боғбондир.” Бу Каломни Исо Масиҳ шогирдлари билан бирга Гетсеманияга кетаётганида Зайтун тоғига келганларида сўзлади. Масиҳ уларга ерга келишдан мақсади ва шогирдларининг Худо билан руҳий муносабатларини тушунтираётган эди. Тасаввур қилинг, кеч тушган, балки тун кириб ой турларини узумзор узра ток новдалари орасидан таратаётган эди. Шу пайтда Масиҳ шогирдларининг диққатини токларга қаратди. Масиҳ уларга шундай деди: “Мен — ток, сизлар — новдасизлар. Агар Менда бўлсангизлар ва Мен сизларда бўлсам, кўп ҳосил берасизлар. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар.” Масиҳ Ўзини чинорга, теракка ёки палма дарахтига эмас, токка ўхшатди. Нега? Чунки ҳозиргина санаб ўтган дарахтларимизга ҳеч қандай таянч керак эмас. Аммо ток дарахти эса узум валишларига таянган ҳолда юқорига қараб ўсади.

Narrator 2 Масиҳ Ўз инсоний танасида илоҳий қудратга боғлиқ. ““Мен Ўзимдан Ўзим ҳеч нарса қилолмайман. Отам Менга қандай айтса, шундай ҳукм қиламан, шунинг учун ҳукмим тўғридир. Зотан, Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини бажо келтиришни истайман.” Юҳанно китобида Масиҳ шундай дейди. Худо бутун ер юзини узумзор деб айтади. Гарчи бу дунёда шайтон ҳокимлик қилаётган бўлса ҳам, аслида бутун дунё Худоники. Масиҳ эса шу дунёни Худованда билан яраштириш учун қурбон бўлди. Каломда шундай ёзилган: “Зеро Худо оламни шунчалик севдики Ўзининг ягона ўғлини берди. Токи Унга ишонган ҳеч бир киши халок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. ” Худованд ҳар куни ўз ёмғири, ҳар бир зарра қуёш тури ва ажойиб турли туман ўсимликлари қиёфасида Ўз марҳаматини ёғдирмоқда.

Narrator 1 Ўшанда Фаластин тепаликларидан бирига Худованд ажойиб, илоҳий Токни ўтқазди. Ҳамма унинг чиройига, донолигига ва ўзгача таълимотига ҳайрат билан боқарди. Бироқ фарзийлар ва уламолар ўзларининг нопок оёқлари билан топташди, шикаст етказишди ва уни қўпориб ташлашди. Улар Токни ўлдирдик, деб ўйлаётган бир пайтда Боғбон Уни деворнинг бошқа томонига ўтқазди. Унинг новдалари девор ошиб, мева бера бошлади. Йўловчилар эса бу мевадан баҳраманд бўлишди. Нега Масиҳ Ўзини “Ҳақиқий Ток”, деб атади? “Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди.” Худованд Ўзининг инсониятга зоҳир бўлишини нур тимсолида тушунтиради. Агар Исроил халқининг Мисрдан то ваъда қилинган ерга етиб боргунгача бўлган саёҳати ҳақида эшитган бўлсангиз, Худованд тунда олов устуни, кундузи булут устуни шаклида улар билан бирга бўлганини биласиз. Кўчма маъбад ичидаги Ахд сандиғи тепасида ёруғ нур шаклида, Синай тоғи тепасида ҳам қудратли нур шаклида намоён бўлди.

Narrator 2 Масиҳ “Мен дунёнинг Нуриман!”, дейди. Худованд азалда дунёни яратганида, ёруғлик пайдо бўлганида Масиҳ ўша ерда эди. У Исроил халқи устидан порлаган илоҳий нур эди. Аммо у нафақат Исроил ҳалқи учун, худди қуёш нури ернинг энг бурчакларигача етиб борганидек, Масиҳ ҳам барча халқлар учун илоҳий нурдир. У шундай дейди: “Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади.” Худонинг Каломи бизнинг руҳий озуқамиз бўлиши керак. Шунинг учун ҳам Масиҳ шундай дейди: “Мен ҳаёт нониман.” У биз билиб олишимиз керак бўлган “Ҳақиқат”, Унинг сўзлари ҳақиқат. Демак, Ўзи айтганидек, Унинг каломига амал қилсак, биз унда қолиб кўп ҳосил берамиз. Аммо шуни унутмангки, Унинг сўзлари кўринганидан кўра кучлироқ ва чуқурроқ маънога эга.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top