4:23

Ҳаётимизда учраб турадиган ирим-сиримлар

MP3

Биз Худонинг фарзанди бўлсак ҳам гуноҳли дунёда яшаймиз. Атрофимиздагилар бизга таъсир кўрсатмаслиги, бизларни ўз ишларига шерик қилмаслиги учун жуда ҳам эҳтиёт бўлишимиз керак. Бу дунёга уйғунлашмай яшаш учун эса доимо хушёр бўлишимиз, Худованднинг амрларини юрагимизда сақлашимиз керак. Бизнинг халқимизда биз ҳозир қуйида келтириб ўтадиган турли хил одатлар ва ишлар бор булар эса бизга мутлақо тўғри келмайди. Дунёвий ишларни руҳий ҳаётимизга аралаштириб юбормаслик учун шу нарсалардан боҳабар бўлишимиз керак.

Карталар ёрдамида, кафтдаги чизиқларга қараб, тасбеҳ ёрдамида, юлдузлар жойлашувига кўра (гороскоп), инсонни унинг мучалига қараб фол очиш Худованднинг йўлига тўғри келмайди. Келажакни билиш фақат Унинг қўлидан келади. Унинг хоҳишисиз келажакни билишга ҳаракат қилиш, шаккокликдир. Инсон Худосиз яшаганда, ҳамма ишларини ўзи олиб боришга ҳаракат қилади.

У ўзининг ҳаётини ўзи бошқаради, аммо ҳар доим ҳам буни эплашнинг иложи йўқ. Ҳаётимизни ўзимиз бошқаришга ҳаракат қилганимизда, жуда кўп нарсалар изидан чиқиб кетади.Шунинг учун ҳам атрофимиздагилар турли хил ирим-сиримларга ишонадилар. Бу эса шайтонга жуда қўл келади. Шайтон ўша нарсалар орқали инсониятни Худодан узоқлаштиришга ва узоқда сақлашга эришади. Биз халқимизда учрайдиган анчагина ирим-сиримларни рўйҳат қилдик. Бировнинг муҳаббатини қозониш, муваффақиятга эришиш, касаллик ёки омадсизликка қарши туриш ёки ундан химояланиш мақсадида уйда, машинада, бешикда қимматбаҳо тошлар, исириқ, туморлар, пичоқ, нон ёки бошқа турли сеҳр-жоду қуролларини сақлаш ёки ўзи билан бирга олиб юриш. Шифоловчи сувлардан (табиблар ёки бошқа одамлар томонидан берилган сувлар, оби зам-зам (Маккадан келтирилган ёки дам солинган сувлар) ичиш. Кинна солдириш ёки ўзи кинна солиш. Тугун/бандларни ечиш (қайтариқ қилиш)

Дам солдириш ёки ўзи дам солиш. Муқаддас жойларни, яъни азиз авлиёлар кўмилган қабристонлар ва бошқа муқаддас жойларни зиёрат қилиш. Ният қилиб, кўл ёки булоққа танга ташлаш. Қўрққанда, масалан: туфлаб қўйиш, бошқа одамнинг ювган қўлларидан сув ичиш ва ҳкз қилиш. Одам кўришни ёки умуман бирор нарса қилишни бўйнингизга олиш. Бирор (ёғочли) нарсага кўз тегмаслик учун уриб қўйиш.

Қоронғи тушгандан кейин тирноқ олмаслик, супурмаслик, супургини тикка қўймаслик, супургига тегиб кетса, фалокатни олдини олиш учун унинг бир чўпини синдириш. Чой шамасига қараб меҳмон келишини айтиш. Баъзи ишларни 3 ёки 7марта қилиш (агар қора мушук кимнингдир олдидан кесиб ўтса, 7қадам орқага юриш) Бадандаги тукларга қараб бой бўлишга ишониш. Қўлни ювгандан кейин силкитса, шайтон болалашига ишониш. Яхши натижага эришиш учун ҳар ишни ўнг томондан бошлаш. Товуқ сўйиб, қонини суртиб, ис чиқариш.

Қўрққанда ёки касал бўлганда мозорга бориб, тобут ичига кириб ётиш. Бу иримларни санаб адоғига ета олмайсиз. Улар шунчалик кўпки, одам ҳаётининг ҳар бир ҳолатига ҳар-хил иримлар ўйлаб топилган. Буларнинг ҳаммаси Худовандни билмаслик ва билишни истамаслик оқибатида келиб чиққан. Масалан яқинлардан бирор киши ўлганда унга оид ҳам иримлар мавжуд, масалан: ейиш учун нарсаларни тоқ қўйиш, ўликни ойнадан чиқармаслик, 3 кунгача кир ювмаслик, овқат қилмаслик, чойни қайтармаслик, 40 кун пилик ёқиш, каби иримлар кимдир ўлганидан кейин қилинади. Бу нарсаларга одамлар шунчалик ишонишадики, бунга баъзида сизни ҳам тортиб юборишади. Шунинг учун ҳам Худованднинг йўлида мустаҳкам туришингиз ва бу ишларни қаттиқ рад қилишингиз керак.Гарчи ўша кишилар сизнинг ота-онангиз ёки яқин қариндошларингиз бўлса ҳам, уларни ҳафа қилиб қўйишдан қўрқиб, шу каби ишларга аралашманг. Унда Худовандни ҳафа қилиб қўйган бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top