3:39

Аввал куртак кейин поя

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. “Исо яна шундай деди: “Худонинг Шоҳлигини шунга қиёсласа бўлади: деҳқон даласига уруғ экади. Кечаси бўлдими, ухлайди, кундузи бўлдими, туради. Аммо уруғ қандай униб чиқиб, ўсишини у билмайди. Ер ўз–ўзидан аввал пояни, сўнгра бошоқни, ундан кейин бошоқдаги тўлиқ донни етиштиради. Ҳосил пишгач, йиғим–терим вақти келди, деб ўша одам дарҳол ўроқни ишга солади.” Худо Каломини экувчилар сифатида бизнинг қандай вазифамиз бор? Муқаддас Каломда, ҳозир бунинг вақтими, вақти эмасми деб ўйлаб ўтирмай Худо ҳақида сўзлашимизни буюради. Худо эса шундай дейди: “Уруғларингни эрталаб эккин, кечқурун ҳам қўлларинг бўш ўтирмасин, чунки сен қайси бири — унисими ёки бунисими яхши ўсишини билмайсан, балки иккаласи ҳам яхши ўсар.” Масалдаги деҳқон ўз ишини бажарди. Бундан табиатда ҳам Худованд ўз ишини қилишини кўриш мумкин.

Narrator 2 Деҳқон уруғ экканидан кейин ҳеч нарса қилолмайди. Қолгани Худонинг қўлида. Худо уруғни кўкартиради, ўстиради ва мева ҳосил қилади. Уруғ экувчи ўзининг зиммасидаги вазифани тўлиқ қилиши керак. У уруғ экиш учун ерни тайёрлаши, уруғни экиши ва вақтида суғориб туриши керак. Аммо уруғнинг кўкаришига деҳқон сабабчи бўлолмайди. Ҳаёт учун керакли қувватни фақат Худованд беради. “Ер ўсимликни етиштиргани каби, Боғ экилганларни ўстиргани сингари, Эгамиз Раббий барча халқлар кўз ўнгида Солиҳлик ва мадҳияларни етиштиради.” Худога кўз тиккан, бутун ташвишини Унга ташлаган ва Унга ишонган инсонлар учун Худо шундай ваъда беради: “Мен Исроил учун шудрингдай бўламан, Шунда Исроил нилуфардай очилади, Лубнон ўрмонидай томир отади. Уларнинг новдалари ўсиб чиқади, Зайтун дарахтидай кўркам бўлади, Лубнон садридай муаттар ҳид таратади.”

Narrator 1 Уруғ экувчи яхши ҳосил олишга умид билан, имон билан экади. Экилган уруғ совуқ ерда ҳеч қандай ҳаёт нишонисиз бир қанча вақт ётиши мумкин, аммо қуёшнинг илиқ ва қудра ли турлари ерни қиздириши билан уруғ куртак чиқариб бошлайди. Худди шу каби, Худонинг Каломи совуқ ва бефарқ юракда бир қанча вақт эътиборсиз қолиши мумкин, аммо Муқаддас Руҳ инсон юрагига ўзининг мўъжизакор ҳароратини юборгач, уруғ жонлана бошлайди ва юракни ҳам ўзгартиради ва Худога улуғворлик келтиради. Худо билан яшар эканмиз, биз эккан уруғларнинг қайси бири унишини ва ҳосил беришини билмаймиз. “Уруғларингни эрталаб эккин, кечқурун ҳам қўлларинг бўш ўтирмасин, чунки сен қайси бири — унисими ёки бунисими яхши ўсишини билмайсан, балки иккаласи ҳам яхши ўсар.”

Narrator 2 Руҳий ўсишимиз қандай амалга оширилади? “У менга шундай деди: — Қуйидагилар Эгамизнинг Зарубабелга берган сўзларидир: “Қудрат билан эмас, куч билан эмас, Менинг Руҳим ила ишларинг юришади, — дейди Сарвари Олам.” Уруғ қандай ўсишини кузатганмисиз? Аввал уруғ униб ер юзига чиқади кейин эса барг чиқаради. Кейин эса новда ўсиб мева беради. У тонгги шудрингдан, қуёш нуридан ва ёмғир сувидан ичганидек, биз ҳам Муқаддас Руҳга юрагимизни кенг очишимиз керак. Агар диққатимиз Масиҳда бўлса, У бизнинг ёнимизда бўлади. “Келинглар, Эгамизни билишга интилайлик. Тонг отиши муқаррар бўлгандай, У албатта бизга зоҳир бўлади, Куз ва баҳорда ёмғир ёғиши табиий бўлгандай, У албатта олдимизга келади.” Худо билан бирга бўлсак, худди нилуфар гулдек яшнаймиз, жўхоридай юқорига интиламиз ва узум новдаларидек ҳосил берамиз. Имонлининг ҳаётидан мақсади, Масиҳ каби сифатларга эга бўлиш ва Руҳнинг самарасини кўрсатиш.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top