3:40

Ўтиш ёшига дош бериш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум ота-оналар. Ота-она учун фарзанд тарбиялаш осон эмас. Аммо жуда кўп масиҳий ота-оналар ўсмирлик ёши ҳақида жиддий қайғуришади ва бу босқичдан эсон-омон шикастланмай ва шикаст етказмай ўтиб олишга умид қилади. Одатда ҳамма ўсмирлар деярли бир ҳилда улғайишади ва маълум характерларни юзага чиқаради. Биринчидан ҳамма ўсмирлар шу ёшга етганида “Мен билишим керак бўлган ҳамма нарсани биламан. Билмаганларим эса билишга арзимайди”, деб ўйлашади. Иккинчидан, уларнинг организмида ўзгараётган гормонлар ҳисобига улар катталар каби фикрлашга ожиздирлар. Улар ўзлари истаган ишни ўзлари истаган вақтда бажаришни истайдилар. Уларни ҳеч қандай сабабсиз ҳам ҳафа қилиб қўйиш мумкин. Бундай пайтда ота-оналар ўсмир фарзандларни ўз-ўзларидан ҳимоя қила олишлари талаб этилади. Исо Масиҳ бу ҳақида шундай деган эди:

Narrator 2 “Орангиздан қайси бир ота ўғли нон сўраганда, унга тош беради? Ёки балиқ сўраганда, унга илон беради?” Баъзан болалар уларнинг кўзига яхши бўлиб кўринган нарсаларни сўрашади. Аммо билишмайдики, аслида сўраётганлари уларга зиён етказиб қўйиши мумкин. Шунинг учун, болаларига энг яхши ва тўғри нарсаларни бериш ота-онанинг зиммасида. Бизнинг ҳаётимизда ҳам мана шу қоида иш кўради. Баъзан биз яхши деб ўйлаган нарса, Худо кўзи билан қараганда ёмон ва зарарли бўлиб чиқиши мумкин. Шундай бўлса, у бизга ўша нарсани бермайди. Фарзандларни тўғри тарбия қилишнинг энг яхши йўли бу – уларни Масиҳ билан бирга ўстиришдир. Маталлар китобида Худованд бизга шундай дейди: “Болани тўғри йўлга солиб тарбияла, шунда қариганда ҳам йўлидан адашмайди.” Агар фарзанд тарбиясида қийналаётган бўлсангиз, Худодан кўмак сўранг. У сизга Муқаддас Руҳини мўл-кўл беради ва У сизга қийин дамларда йўл кўрсатади.

Narrator 1 Масиҳнинг Муқаддас Руҳ ҳақида айтганларига фарзанд тарбиялаш масаласи ҳам киради. “Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади.” Болалар одатда биздан кўрганларига қараб ўрганади. Муқаддас Калом тарбиялашнинг муҳимлигини кўрсатади. “Калтакни аяган одам ўғлини ёмон кўради, ўғлини севган эса ёшликдан тартиб–интизомга ўргатади.” “Умид бор экан, фарзандингни тарбия қил, бузилиб, нобуд бўлишига йўл қўйма.” “Фарзандингга тарбия бер: у сенга ором беради, қалбингни шодликка тўлдиради.” Оилада Муқаддас Калом асосида тузилган қоидаларнинг бўлиши ва фарзандларни унга амал қилишга ўргатиш жуда муҳим. Агар фарзандлар қилаётган иши нотўғри эканини билиб туриб қилса, уларга қайсидир жазо турини қўллаш лозим. Агар бола алдаса, демак бу унга ишониб бўлмаслигини кўрсатади.

Narrator 2То улар ота-онанинг ишончига киргунча, вақт ва имконият бериб, уларни тўғри сўзлашга ўргатиш даркор. Энг ёмони биз фарзандларимизнинг ота-онаси бўлиш ўрнига, уларнинг дўстига айланиб қолишдир. Дўст деганда тенгдошлари каби фикрлайдиган, уларнинг ҳар бир ишини маъқуллайдиган бўлиб қолишни назарда тутяпмиз. Калом яна шундай дейди: “Эй оталар, фарзандларингизнинг ғашига тегманг. Уларни Раббимизнинг таълим–тарбияси билан ўстиринглар.” Бу билан фарзандларингизнинг жаҳлини чиқарманг ва улар истаган нарсасини бажаринг демоқчи эмас. Уларни жаҳл билан эмас, муҳаббат билан Раббимизнинг таълим-тарбияси билан ўстиринглар, демоқчи. Уларга қилаётган ишлари нима учун нотўғри эканини тушунтиринг ва нега бу қилиғини оқламаслигингизни айтинг. “Чекаётган азобларингизни Худонинг тарбияси, деб билиб, сабр–тоқат қилинглар. Чунки Худо сизларни Ўз фарзандларидай кўриб, тарбия қиляпти. Ахир, ҳар бир ота ўз фарзандини тарбия қилади–ку!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top