3:27

Энг яхши ака-укалар

MP3

Narrator 1Ассалому алайкум меҳрибон ота-оналар. Ҳар бир ота-она фарзандлари бир – бирларига дўст бўлиб улғайишидан ташқари меҳрибон бўлишини ҳам истайди. Оилада фарзандларнинг бир-бирига меҳрибон бўлишига асосан ота-онанинг тарбияси ёрдам беради. Айниқса оналар бу борада жонбозолик кўрсатишади. Бугун биз сиз билан энг яхши ака ёки уканинг сифатлари қандай бўлиши кераклиги ҳақида суҳбатлашсак. Бу маълумотларимиз фарзандларимизни ана шундай тарбиялашимизга ёрдам беради. Акангиз бўлгани қандай яхши, шундай эмасми? Сизни ҳар қандай вазиятда ёнингизда бўлиб, қўллаб-қувватлайди. Яхши акаларга укалар ёки сингиллар қаттиқ ишонади. У сизнинг кичик сирларингиздан хабари бор биринчи инсон. Болалигингизда у сирларингизни тарқатиб юбормаслигига қаттиқ ишонганлигингиз учун унга барча сирларингизни айтгансиз. Йиллар ўтиб, ҳали хам сирлар билан ўртоқлашадиган биринчи инсонингиз бўлиб қолмоқда.

Narrator 2 Сизнинг акангиз – энг яхши дўст.  У сизнинг биринчи яхши дўстингиз. Ҳеч ким болалигингизда  кўп вақтингизни бирга ўтказганлигингизга шубҳа қилмайди. Унинг дўслари сизнинг ҳам дўстларингиз, ёки аксинча. Сиз ҳали ҳам бошқа дўстларингизга қараганда айнан у билан суҳбатлашишни хуш кўрасиз. Қўрқинчли фильмларни қоронғуда айнан у билан кўришни ҳали ҳам яхши кўрасиз. У сизнинг қўрқув акс этган юзингизни кўриб устингиздан кулишини, фильмдан кейин мазах қилишини биласиз, аммо бу қанчалик ёмон кўрманг, барибир у билан фильм томоша қилиш сизга ёқади. Сиз унинг энг яхши оғайнисисиз, аммо у сизнинг нозик томонларингизни жуда яхши билади. Бу ҳолат акаси борлар билан содир бўлади. У сизнинг деярли барча сирларингизни билиши мумкин. Бироқ зарур бўлганда у сизнинг камчиликларингизни тўғриловчи ва чегараларингизни билувчи инсондир. У сизни доимо назорат қилади.

Narrator 1Сиз ундан билмаган нарсаларингизни ўргатишини сўрайсиз. Акалар дунёдаги энг яхши устозлардир. Ҳаётий масалалар дейсизми ёки мактабда сиз ўзлаштира олмаётган фанлар бўладими, акангиз сизнинг барча саволларингизга жавоб беради. Сиз унинг сабр билан тушунтиришини ёқтирасиз. Сиз акангиз сизни ҳам ташқи, ҳам ички томондан жуда яхши билишидан хабардорсиз. Акангиздан ҳеч нимани яшира олмайсиз. Қайтариб айтаман: ҳеч нима. Агар сиз у ёнингизда бўлмаганида хафа бўлиб, бақирган бўлсангиз ҳам акангиз буни пайқайди. Бу балки йигитлар бирга ўсиб, бир ҳил вазиятларга дуч келганликлари билан боғлиқдир? Шунингдек, сиз шунча йил ўтса ҳам энг яқин дўстингиз у эканлигини жуда яхши биласиз. Суҳбатни олдинги сафар тўхтаган жойидан давом эттириб кетишингиз мумкин. Шуниси қизиқки, табиати сокин бўлган акангиз бўлса, бу жуда ёқимли ҳолат.

Narrator 2 У сиз телефонни жаҳл билан қўйиб қўйганингизда ҳам ёки суҳбат ўртасида хонадан чиқиб кетсангиз ҳам қаршилик билдирмайди. Бир-бирингиздан қанчалик узоқда яшашингиз аҳамиятга эга эмас ёки қанча муддат давомида кўришмаганлигингиз ҳам барибир. Ёки скайпда камдан-кам гаплашишингизга қарамай, суҳбатни бемалол тўхтаган жойидан давом эттириб кетаверасиз. У сизни қўллаб-қувватлайди ва барча хатоларингизни кўриб чиқади. У сизга ўзингизга ишонишингизни ўргатади: акага эга бўлишнинг энг яхши томонларидан бири ана шудир.  У сизнинг доимий банкингиздир. Пул керак бўлиб қолдими? Банкдан пул олишнинг барча босқичларидан “оғзаки” тарзда ўтишни истамайсизми. Бу ҳолатда сизга акангиз ёрдам беради. Ҳеч ким ака ёки ука ўрнини боса олмайди. Сизни ҳеч ким у каби яхши кўролмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top