3:24

Худо халқининг хатолари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд нихоят Исроил халқини Ўзи ваъда қилган юртга олиб келганида уларга шундай амр қилган эди. “Эгангиз Худо сизларни эгалик қиладиган юртингизга олиб киради. Ўшанда У олдингиздан Хет, Гиргош,

Амор, Канъон, Париз, Хив, Ёбус каби еттита халқни ҳайдайди. Улар сизлардан кўра, кўпроқ ва кудратлироқдир. Эгангиз Худо бу халқларни сизларнинг қўлингизга топширганда, сизлар уларни мағлуб этасизлар. Шунда уларнинг ҳаммасини тамомила қириб битиринглар. Улар билан иттифоқ тузманглар, уларга раҳм–шафқат қилманглар.

Улар билан қуда–андачилик қилманглар, уларга қиз узатманглар, ўғилларингизга уларнинг қизларидан олиб берманглар. Акс ҳолда улар фарзандларингизни Эгамиздан қайтаради. Фарзандларингиз бошқа худоларга хизмат қиладиган бўлади. Ўшанда Эгамиз ғазабланиб, сизларни бир лаҳзада ҳалок қилади.”

Narrator 2 Каломни ўқир экансиз, Худованд ўз халқига доим майда тафсилотларигача аниқ қилиб айтилган амрларини учратасиз. Исроил халқи бу амрни тушунмай қолиши мумкин эмас эди. Улар Худо амрини яхши англагани ҳолда унга итоатсизлик қилишни танлашди. Оқибатда эса… Келинг, аввал бу ҳатолар қандай бошлангани ва давом этгани ҳақида сухбатлашамиз. Ваъда қилинган юртга келгач, Исроил халқининг кўчманчи ҳаёти якунига етиб, деҳқончилик билан шуғуллана бошлади. Эҳтимол деҳқончиликни улар шу юрт эгаларидан ўрганишгандир. Лекин исроилликлар фақат шу билан чекланмай, уларнинг деҳқончилик билан боғлиқ эътиқодларини ҳам ўзлаштириб олишди. Канъонликлар ҳосилдорлик худолари бўлмиш Баалга сиғинишган. Вақт ўтиб, исроилликлар деҳқончилик билан шуғуланибгина қолмай, балки уларнинг худоларини олқишлаб, айнан улар қут-барака беради, деб ўйлай бошлади.

Narrator 1 Кўпчилик бугун ҳам ўзларини Худога сажда қилаётгандек кўрсатади, аслида эса худди Исроил халқи кабиУндан юз ўгириб бўлган. Исроилликлар ваъда қилинган юрт аҳолиси билан биринчи марта учрашганда, Баалга сиғиниб, ахлоқсизликка бериламиз деб ўйламагандир балки. Балки, уларнинг бу ҳатти-ҳаракатлари ва эътиқодлари уларга кулгили ва нотўғри туюлгандир. Лекин уларнинг мажусийлар — бутпарастлар билан яқин мулоқоти айнан шунга олиб келди. Бу воқеа, биз билан дўстона муносабатда бўлиб, аммо нуқтаи назаримиз, қадриятларимиз ва қонун-қоидаларимизга қўшилмаган одамлар билан яқин мулоқотда бўлишдан огоҳлантирмайдими? Албатта, биз ишда, мактабда ва ҳатто уйда имондошимиз бўлмаганлар билан мулоқот қилишимизга тўғри келади. Бироқ исроилликларнинг мисолидан кўринишича, агар ўзимиз улар билан мулоқотни изласак, бошимизга бало орттирамиз.

Narrator 2 Муқаддас Китобда бу борада шундай ҳақиқат ёзилган: « Лекин адашманглар, ахир, “ёмон улфатлар яхши ахлоқни бузади”, дейишади–ку! Исроилликлар билан бизнинг ҳаётимиз ўртасида кўп ўхшаш томонлар бор. Бугун замонавий одамлар бутларга сиғинмайди-ку, дейсизми? Бугун худолар ҳам замонавийлашган. Бунга пул, шоу-бизнес юлдузлари, спортчилар, сиёсий партиялар, дин арбоблари ва ҳатто оила аъзолари кириши мумкин. Хавфли жойи шундаки, бундай «худолар» ҳаётимизда асосий ўринни эгаллаб олишади. Худони билмайдиган ва севмайдиган одамлар билан яқин мулоқотда бўлиш, маънавий ҳалокатга олиб келиши аниқ. Шундай экан, ким билан мулоқот қилаётганингизга эътибор қилинг. Уларнинг ҳаёт тарзини ўзингизники қилиб олманг. Зеро Калом шундай дейди: “Доно билан юрган доно бўлади, аҳмоққа йўлдош бўлган эса ҳалок бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top