2:49

Сколиоз

MP3

Ассалому алайкум куюнчак опа-сингиллар. Бугунги кунда фарзандларимизни умумий текширувга олиб борсак, уларнинг жуда кўпчилигига ортопед шифокорлар «сколиоз» ҳасталиги ташхисини қўяди. Наҳотки, боламда шундай ҳасталик бўлса, бўлиши мумкин эмас?! Ахир кўриниши туппа-тузук-ку, дейсиз. Аслида бу қандай касаллик? Уни келтириб чиқарадиган сабаблар ва уни даволаш ҳақида билишни истасангиз, суҳбатимизни охиригача тингланг. Сколиоз – умуртқанинг қийшайиши бўлиб, умуртга чизиғининг тана ўқидан ёнга силжишидир. Сколиоз қоматнинг бузилиши билан фарқланади. Агар болангизда сколиоз бор ёки йўқлигини билмоқчи бўлсангиз, болани орқа томондан кузатинг. Унинг умуртқаси юқорига ва пастга йўналган бўлиши керак. Умуртқа ён томонга йўналган бўлса, бу сколиоз деганидир.

Бу ҳасталикнинг келиб чиқишига сабаб нима? Биринчи сабаби қоматнинг бузилиши. Уни тик ушлаб турмаслик. Бундай турда умуртқа хоссаси меъёрий бўлиб, бошқа физиологик ўзгаришлар туфайли эгилган кўринади. Уни оёқлар узунлигида фарқ бўлишида, тос суягининг буралиши ва бел мушакларининг тортишишида кўриш мумкин. Бундай қийшайиш енгил бўлиб, одам бурилганда ёки олдинга эгилганда тўғриланиб кетади. Бу ҳасталик бошланғич босқичларида аста-секин оғриқсиз ривожланади. Касаллик болаларнинг анча мустақил бўлган вақтларида учрагани туфайли ота-оналар бунга эътибор бермайдилар. Шунинг учун муаммони вақтида аниқлаш чуун болани елка-бел соҳасини текшириб туриш керак.

Жиддий турдаги сколиоз боланинг ташқи қиёфасини хунуклаштириши мумкин. Бу ҳолат туфайли умуртқага боғлиқ барча аъзолар: мушаклар, бойламлар, қовурғалар ҳам ён томонга қийшаяди. Бунинг асоратида эса кўкрак қафаси ва кураклар бир томонга бўртиб қолади. Сколиознинг даражаси қанчалик оғир бўлса, қийшайиш шунча кўп бўлади. Бундан ташқари битта елка пастроқ, битта курак бошқасидан юқорироқ кўриниши мумкин. Умуман ҳасталикнинг олдини олиш учун оналар болаларига туғилганларидан бошлаб эътиборли бўлишлари, уларнинг ҳаракатларини кузатишлари керак. Агар фарзанди гавдасини тўғри тутиб юрмаётган бўлса, фарзандга гавдасини тўғрилашни тез-тез эслатиб туриш керак.

Яна шундай ҳасталик белгилари намоён бўлган болаларга, елкасини тўғри тутиб юришни маслаҳат беришади. Агар бундай қилишни унутиб қўядиган бўлсалар, узунроқ текис таёқ олиб, уни қўллар билан орқа томонга қистириб юришни маслаҳат берадилар. Бу энг оддий усудир. Ундан ташқари бола қаттиқроқ ўринда орқаси билан текис ётиши, ётишдан олди худди сузаётгандай ҳаракатлар қилиши керак. Бу сколиоз ҳасталигининг чекинишига ёрдам беради. Энг яхши даво чораси бу сузиш билан шуғулланишдир. Агар болангизнинг ҳар томонлама соғлом бўлишини истасангиз, уни сузишга ўргатинг. У шу спорт тури билан мунтазам шуғулланса, ундаги ҳасталик чекинади. Маҳаллий шифокорлардан бу ҳақида яна ҳам кўпроқ маълумот олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top