3:28

Исога муҳтож бўлганимда

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Биласизки, инсоннинг ўсмирлик йиллари оғир ўтади. Бу ёш ота-оналар учун ҳам, фарзандлар учун ҳам оғриқли, стрессларга тўла бўлади. Мен ўсмирлик йилларимни ортта қолдирганимга қарамай, 20 ёшларимда жуда умидсиз аҳволда эдим. У пайтда Голландияда яшардим. Мен Худони яхши билмасам ҳам, Унга илтижо қилдим. У пайтда имонли Масиҳий эмасдим. Шундан сўнг кўп ўтмай бир Масиҳий оила билан танишиб қолдим. Аммо мен шунчаки дўстларга эмас, Худога муҳтож эдим. Менга мўъжиза керак эди. Уларнинг уйига боришга қарор қилдим. Уларнинг ҳам ҳаётларида ўзига яраша гувоҳликлари бор эди. Аёлнинг эри Жоннинг юзида доим соф табассум бўларди. Унинг сўзларидан Масиҳга келгач, онг ҳотиржамлиги, қалб тинчлиги ва қувончни топганини тушундим. Унинг сўзларидан сўнг, у айтаётган нарса айнан менга керак бўлган нарса эканини тушундим.

Narrator 2 Улар билан бўлган суҳбат давомида ўз муаммоларимни унутдим. Мен Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг ақлдан озган опам ҳақида ўйладим. Мен ўша дақиқада унинг ишончи ва имонига ҳасад қилдим. Опам ўн йил ичида баъзан касалхонага тушар, баъзан чиқарди. Ўшанда Медицина соҳасида тахсил олаётган пайтимда, дарсда бизга уруш йилларида ва ундан кейин рухий ҳасталарни электрик шок билан даволаганларини қўйиб беришди. Фильмни кўрар эканмиз, беморларни ётоққа маҳкам боғлаб, токларни бошига ва яна танасининг баъзи қисмларига улаб чиқишганини кўрдик. Симлар асосан беморнинг бошига уланарди. Қувват уланганидан кейин тана шундай силкинардики, агар маҳкамланиб қўйилмаганида ётоқдан силкиниб ёки сакраб туриб кетган бўларди. Ўшанда бечора опамни кўргандек бўлдим. Унинг бошидан нималарни кечирганини қалбим билан ҳис қилдим ва йиғладим.

Narrator 1 Чунки болницага кўришга борганимда қандай йиғлаганларини эсладим. Ўшанда унинг нима учун йиғлаганини тушунмасдим. Шунинг учун Жонга опам ҳақида айтиб бердим. “Нима учун Худованд опамни шифоламаган?”, деб сўрадим. Жон эса жавоб берди: “Кимдир унинг шифо топиши учун ибодат қилганми?” Эсимда опамни кўришга маҳаллий жамоатдан етакчилар келиб унга қараб, у билан суҳбатлашиб кетишарди, аммо эслашимча, унинг соғайиши учун ибодат қилишмаган. “Агар Худо уни шифолай олишига ишонмасак ва бемор учун ибодат қилмасак, қандай қилиб, Худо уни шифоласин?” “Агар шундай ибодат қилишса, Худо ёрдам берадими?”, деб сўрадим. Ўша пайтда Жон Муқаддас Каломини очдида, ўқиди: “Масиҳ, кеча, бугун ва эртага ҳам ўзгармасдир.” Ўша заҳоти ўйладим: “Ва ниҳоят, мен ишонишим мумкин бўлган Зотни топдим. Унга суяниш мумкин.”

Narrator 2 Ҳеч ким ишонмаса Мария – опам қандай шифо топсин, деб ўйладим. Жон менга тушунтирди: “Агар ибодатда ишонч билан Марияни Худонинг олдига олиб келсанг, Худо унга шифо беради. Масиҳ ерда юрганида ҳасталарга шифо берган.” Мен ҳаётимда бунданда бемаза ишларни кўп қилганман, энди бу ишонч менга аввалгидан кўпроқ шикаст етказа олмайди, деб ўйладим ва ишонишга қарор қилдим. Агар Худо менинг опамга ёрдам берса, мен Унга ишонаман ва Унинг ортидан бораман, дедим. Уйга келиб, Унга ибодат қилдим: “Худованд, сенинг қаердалигингни билмайман, аммо биламанки, сен ҳозиргина опамни шифоладинг. Буни онгим билан тушунмасамда, юрагимда бунинг тўғрилигини ҳис қилиб турибман.” Шу кеча ота-онамга хат ёзиб: “Масиҳ Марияни шифолади”, деб хабар бердим. Шундан сўнг, опамни кўргани бордим. У шубҳасиз тузалганди. Унга бор қалбимиз билан ишонсак, у ҳаётимизда мўъжизаларни амалга оширади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top