Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Худо Ўз қудрати ва севгисини ифлос идишга қўймайди.
Тозаланиш тўлдирилишни орттиради. Биз кўпинча руҳий қудратга ташна бўламиз-у, лекин нопок ниятларимиз, оғма хоҳишларимиз ёки эътироф этилмаган гуноҳларимиз туфайли унга эга бўла олмаймиз.
Тўлдирилган идишлар бўлиш учун тозаланган идишлар бўлишимиз шарт. Бу эса ҳаётингиз қандай қилиб куч-қудратга эга бўла олиши ҳақидадир. Биринчи қадам гуноҳлардан тозаланиш ва Худонинг Руҳига тўлишдан иборат. “Эътироф этиш” сўзи “Худонинг айтганига қўшилишиб ўша нарсага иқрор бўлиш” маъносини билдиради.
Агар Худо сиз қилган бирор-бир ҳаракат гуноҳ эканлигига эътиборингизни қаратса, Худо билан уйғунлашган ҳолда гуноҳингизни эътироф этинг, яъни Худо у ҳақда нима деса сиз ҳам шуни айтинг.
Фақатгина “мен гуноҳ қилдим” дейиш билан чекланманг, балки қилган гуноҳингизга Худонинг нуқтаи назари билан қараб, У билан уйғунлашиб унинг қандай гуноҳлигини айтиб тан олинг.
Ундан кейин эса уни ҳаётингиздан олиб ташлашга ва бошқа такрорламасликка қатъий қарор қилинг. Баъзан масиҳийлар пулсиз, касал, обрў-эътиборсиз қолганларида ёки қаттиқроқ қийинчиликка учраганларида ўзларини Худо томонидан пасайтирилган деб ҳис қилишади.
Бундай муносабат юракнинг совушига, ибодат қилмасликка, ишончсизликка, ташвиш ва худбин ҳаётга олиб боради. Шунинг учун қандай муносабат билдириш муҳимдир. Масихий инсон фаровон ҳаёт кечиришга хақлидир албатта.
Фаровон ҳаёт кечириш учун эса бизнинг фикрларимиз Худованднинг қарашлари билан мос бўлиши керак. Айтмоқчимизки, хақиқат, ростгуйлик ва шунга ўхшаш ижобий хислатлар доимо ҳар биримизга ҳамроҳ бўлиши лозим.
Инсон доимо ўз ҳаётини кўз олдига келтириши лозим ва тўғри ёки нотўғри ишлар учун доимо Худованд билан алоқа қилиш керак. Иккита масиҳий бир ҳил фожеага дуч келганда бири Худога янада яқинроқ бўлса, бошқаси эса тушкунликка, саросимага тушиб қолади.
Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз? Албатта ҳар икки масиҳийнинг руҳий аҳволидир. Агар қийинчилик ва қайғу пайтларда Худованд билан мулоқот қилмасак яъни Худодан аразлаб юрсак, ўзимизга савол бериб кўришимиз керак: “Мени руҳий аҳволим қай даражада, нима учун шу ҳолимда Худога ибодат қилолмаяпман?” деган саволлар.
Ўйлайманки ушбу саволлардан сўнг яна руҳий аҳволимиз бир мунча тикланади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз якунига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.