MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна мавзуларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, албатта Ўн Амрларнинг тўрттаси Худо билан муносабатимизга, қолган олтитаси эса инсонлар билан муносабатимизга тегишли эканлигини барчамиз яхши билсак керак.

Шу билан бирга барчаси муносабатлар ҳақидадир. Кейинчалик Раббимиз Исо Масих Худо учун нима муҳимлигини икки ифодада ихчамлади: Худони севгин ва бошқаларни севгин.

У шундай деди: “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин. Бу – биринчи ва энг буюк амр. Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: “Ўзгани ўзинг каби севгин”.

Бутун Илоҳий Буйруқ ва пайғамбар оятларининг ҳаммаси ҳам мана шу икки амрга таянади.” Матто Хушхабар китобининг 22 боби 37 ва 40 оятлари. Худони севиш, улуғлашни ўрганганимиздан кейин, бошқаларни севишни ўрганишингиз ҳаётингиздаги иккинчи мақсаддир.

Муваффақиятлар ёки нарсаларга эга бўлиш эмас, муносабатлар ҳаётимизда энг муҳимдир. Шундай экан, нима учун муносабатларга иккинчи даражали деб қарашимиз керак?

Агар жадвалларимиз тўлиб қолса, муносабатларга эътибор бермаймиз, севган кишилармизга нисбатан етарлича вақт, ғайрат ва энергия ажратолмай қоламиз. Худо учун энг муҳим бўлган нарса, тезда қилиниши керак бўлган бошқа юмуш билан алмаштирилади.

Азиз биродарлар, банд бўлиш — муносабатларнинг энг катта душманидир. Биз яшаш учун ишлаш, ишимизни бажариш, қарзларни тўлаш ва бошқа мақсадларни амалга ошириш билан гўёки улар ҳаётимизнинг мақсадидек ташвишланиб юрамиз.

Бундай эмас. Ҳаётимизнинг мақсади Худони ва кишиларни севишимиздир. Ҳаёт минус севги нолга тенгдир. Севги абадий яшайди. Худо бизга севгини энг асосий вазифамиз қилишимиз кераклигини айтишининг яна бир сабаби: севги абадийдир.

“Эндиликда бу уч нарса қолади: ишонч, умид, севги. Севги эса энг аълосидир.” Биринчи Коринфликларга мактубининг 13 боби13 ояти. Севги васият қолдиради. Бойлигингиз ёки муваффақиятларингиз эмас, бошқа кишиларга бўлган муносабатларингиз сиз ерда қолдиришингиз мумкин бўлган катта таъсирдир.

Тереза Хоним айтганидек, “Сиз нима қилишингиз эмас, бунга қанча севги қўйганингиз муҳимдир.” Севги узлуксиз мероснинг сиридир. Азиз биродарлар, Худованд билан бирга яшаб, Унинг барча Амрларига қулоқ тутишни ўрганайлик. Масиҳий учун илиқ ҳаёт кечириш ярашмайди.

Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумизга якун ясамоқчиман. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top