MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз билан яна соғ-омон учрашиб турганимиздан миннатдормиз. Азизлар, марҳамат тингланг: навбатдаги мавзумиз сиз учун тайёрланди. Азиз биродарлар, Исо Масиҳни шахсий Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилиш инсон ҳаётидаги энг муҳим танлашдир. У бутунлай янги ҳаётни бошлаб берадиган имон ишидир.

Танавий ҳаёт, ҳаво, озиқ-овқат, дам олиш ва машқларни талаб қилар экан, худди шунингдек, руҳий ҳаёт ҳам ўсиш ва ривожланиш учун баъзи бир нарсаларни талаб қилади. Биз бу ўсишни бешта асосий қоидага ажратган бўлардик. Кимда-ким буларга амал қилса, у Масиҳда рухан баракали ҳаёт сири ўсиб бораётганини билади.

Бу ўз ҳаёти бошқарувини борган сари Исо Масиҳга топшириб боришдир. Гуноҳ қилиб қўйган заҳоти уни эътироф этиш ва гуноҳлари кечирилгани учун Худога миннатдорчилик билдириш ҳамда У билан алоқада яшашни давом эттириш керак. Акс холда, шайтон зудлик билан, хужум қилиб, инсонни умуман Худодан узоқроққа улоқтириб ташлаши мумкин.

Шу билан бирга ибодат ҳам жуда муҳим саналади. Самовий Отамиз билан гаплашиш ва Унга ҳамду-сано айтиш учун йўналтирилган ҳолат ҳам руҳан етукликдан даракдир. Ибодат камдан-кам ҳолларда масиҳийларни муаммоларидан қутилишига тенглаштирилади.

Кўпгина ҳолларда иродасизлик ибодат қилмасликка бориб тақалади. Юқорида айтилганларни ўрганган ҳолда қуйидаги ҳолат ҳар бир масиҳий билан содир бўлади. Тинмай ибодат қилиш Самовий Отамиз билан кун давомида оддий ва эркин гаплашишга ёрдам беради.

Бизнинг ибдатдаги ҳаётимиз самарали бўлади, чунки бизнинг Масиҳ билан алоқамиз анча яқинлашади. “Мен бажо келтираман – Мен ўзим совға қиламан – Менинг номимдан Отадан нимаки сўрасангиз, уни бажо келтираман.” Азизлар, эътибор қилинг, ҳаммаси “Мен” деб ифодаланмоқда, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин.

“Менинг номим учун нима сўрасангизлар, Мен уни бажо келтираман”, — деб ёзилган Юҳанно мактубининг 14 боби 13 ва14 оятларида. Шу жумладан жамоатлар орасидаги биродарлик ҳам Масиҳни севувчилар билан бирга вақт ўтказиш ва ҳамкорликда бўлиш — биродарларни руҳан бардам бўлиши учун муҳимдир.

“Бирга тахланса, ўтинлар яхши ёнади” деган гап бор. Алоҳида ёқилса эса, у тезда ўчиб қолади. Худди шундай имонлилар ҳам бирга ишлаши керак ёки завқ ўти ўчиб қолиши мумкин. Шунинг учун жамоат билан ҳаёт кечириш жуда-жуда муҳимдир. Биродарлик — масиҳий ўсиш қуввати ҳисобланади.

Азизлар, биз Худонинг фарзандлари сифатида, юқорида айтилганларни барчасига амал қилишимиз керак. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ҳам ўз поёнига етди. Сиз билан хайрлашар эканмиз, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчиман: www.dilkashradio.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top