2:53

Шахсий Хушхабарчилик 03

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз. Сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродар,одамнинг гуноҳ қилиши туфайли унга касаллик, ташвиш, урушлар ва ҳаттоки ўлим ҳам келди.

Худо аввалгидек одам билан сайр қилиб юрмаса ҳам, Ўзининг фидойи меҳнатини одамлар билан биргаликда давом эттириш режаси бор эди. Бу режа бизга Раббимиз Исони юборишни гавдалантирар эди.

Исо Ўзининг меҳнати ва хизмати ҳақида гапира туриб, шундай деди: “Худованднинг Руҳи Менга ёр, У Мени муқаддас мой-ла мойлади. Бечораларга мужда етказмоқ учун, дилабгорларга шифо бермоқ учун, асирга: озод бўлгил, басирга: очилсин кўзинг, демоқ-чун, мазлумга эркинликни эълон этиб, марҳамат йили бўлгай, демоқ-чун, Худованд Мени юборди”. Луқо Хушхабар китобининг 4 боби 18 ва 19 оятлари.

“Эй, Раббим, агарда Сенинг шифоинг ва қутқарувчи қудратинг бўлмаганида, тепаликлар менинг бошпанам, дўзах эса – қисматим бўлар эди”. Раббимиз Исо Масих Ўзининг шахсий тажрибаси орқали бизга шахсий хушхабарчилик намунасини берди.

У иккиюзламачи эмас эди. У Никодимга ўхшаган машҳур одамлар билан суҳбатлашар эди. У гуноҳкорлар билан бирга ўтирар эди. Моховлар Унинг олдига келганида эса, уларга шифо берарди.

Ҳатто жинга чалинганлар Исонинг олдига келиб озод бўлишар эди. У дам олиши керак бўлганида, дам олишнинг ўрнига вақтини болаларга ажратарди. У аскарларга ва беваларга ёрдам берарди.

Унинг ёрдамига муҳтож бўлган одамларга нисбатан, Кимдир Уни иккиюзламачилик қилганликда айблай оладими? Исонинг битта мақсади бор эди: Уни Юборганнинг иродасини ва меҳнатини адо этиш.

Ҳаворий Бутрус Исонинг ҳаёти ва хизмати ҳақида гапириб, деди: “…Худонинг Ўзи Исо билан бирга бўлгани учун, У Муқаддас Руҳ ва қудратга тўлган ҳолда эзгулик қилар, иблиснинг золим ҳукми остида қийналиб юрганларнинг ҳаммасини соғайтирар эди”. Ҳаворийларга мактубининг 10 боби 38 ояти.

Худо Исо Масиҳ орқали гуноҳларни кечириш ва одамларни Ўзига қайтариш билан меҳнат қилди. Исо Отасининг режаси амалга ошиши учун, Ўз хоҳиши билан бир талай қурбонликлар қилди.

У бизнинг олдимизга келиш учун, Ўзининг Осмондаги уйини, тахтини, шуҳратини қолдирди. У охурда туғилди, чунки У ёрдам бериш учун келганлар Уни қабул қилмадилар.

Лекин энг буюк қурбонлиги, Ўз ҳаётини хочга бергани эди. Бу эса У: “Амалга ошди!” — деганида бажо бўлди. Бу қаноатланиш садоси эди. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top