2:57

Муқаддас Руҳ 04

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз ила яна ғойибона бўлса-да учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Муқаддас Руҳ Уч Муқаддас Бирликнинг учинчи шахси эканлиги барчамизга маълум булар: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ.

У бир ғира-шира, самовий соя ёки мужмал куч эмас. У ҳар томонлама Ота ва Ўғил билан тенгдир. Муқаддас Руҳ ҳақида ҳамма илоҳий хусусиятлар ёзиб ўтилганини ҳам биламиз.

Унда буюк ақл-идрок, хоҳиш-ирода ва ҳиссиёт мавжуд. Доктор Эдвин Орр Муқаддас Руҳни “Масиҳ Армиясининг Бош Қўмондони”, деб тасвирлайди. У уйғониш ва тикланишдаги олий нуқта, миссионерлик ҳаракатидаги самара Раббидир.

Унинг рухсатисиз режалар барбод бўлади. Масиҳий сифатида ўзимизнинг дунё миссионерлиги ва жамоатни жонлантиришдаги тактик ҳаракат ва режаларимизни Унинг режасига мослаштиришимиз зарур. Муқаддас Руҳ биринчи марта Ибтидо китобининг 1 боби 2 оятида тилга олинган.

Унинг таъсири ва нуфузи бутун Эски Аҳд давомида айтиб ўтилган, аммо бу нарса Раббимизнинг ҳаёти ва руҳонийлиги даврида янада кучайди. Нажоткоримиз куч-кудрат маскани Отанинг ўнг томонига кўтарилгандан кейин У бизга “Юпатувчи” ва “Мададкор” бўлиши учун Муқаддас Руҳни юборди.

Бу хақида Юҳанно мактубининг 14 боби 26 ва 15 боби 26 оятларидан ўқиб кўришингиз мумкин. Бу юпатувчи ёки мададкор сўзлари юнон тилида ёқловчи, яъни масиҳий учун шерик ва дўст сифатида “ёнига чақирилиган” ҳамда Масиҳга имон келтирувчини “жўшқинлаштирадиган”, “кучлантирадиган” ва “имкониятлар берадиган” каби маъноларни ифодалайди.

Муқаддас Руҳ Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик бериш ва Уни улуғлаш учун келди. Исо Отасини номоён қилиш ва улуғлаш учун келган бўлса, Муқаддас Руҳ Ўғилни, яъни Исо Масиҳни улуғлаш, Унга шараф келитириш учун жўнатилди.

Демак, биз Муқаддас Руҳга ҳаётимизни бошқаришни қанчалик кўп топширсак, Раббимиз Исо Масиҳни шунчалик кўпроқ севамиз ва хизмат қиламиз, ҳамда шунчалик кўпроқ биз Унинг севгиси ва абадийлигини ҳис қила оламиз.

Биз Муқаддас Руҳга тўлганимизда Исо Масиҳга тўлган бўламиз. Шундай қилиб, биз Муқаддас Руҳга, яъни Исо Масиҳга тўлганимизда бизнинг ўзмиздаги кучдан ҳам анча буюкроқ бўлган куч хизмат қилиш ва ғалабали яшаш учун бизда ва биз орқали намоён бўлади.

Азизлар, Муқаддас Руҳ бизнинг юрагимизда доимо гапириб туради ва бизга тўғри йўлни топишимиз учун йўлларимизда чироқ бўлиб порлайди. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга шу ерда якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top