2:38

Муқаддас Руҳ 06

MP3

Ассалому алайкум азизлар, Муқаддас Руҳ нафақат сизнинг онгингиз ва ҳиссиётларингизни, балки танангизни ҳам эгаллашни хоҳлайди. Сиз Муқаддас Руҳ тушганида баданингизда куч сезишингиз ва Унинг воқелигига амин бўлишингиз мумкин.

Одамларнинг Муқаддас Руҳнинг кучидан таъсирланиши ҳар хилдир, асосан Муқаддас Китоб давридагига жуда ўхшаш. Мусо титраган, Дониэл ўликдай-йиқилган, Довуд аҳд сандиғи олдида қувончидан сакраган, чўлоқ шифо олганидан сўнг ирғиган, 120 киши бўлса Эллигинчи Кунида уларга Руҳ айтганидек янги тилларда гапира бошлаганлар.

Муқаддас Китобнинг айтишича, тил-бизнинг танамизнинг шундай аъзосики, уни бошқариш энг қийиндир. Биз айтиш лозим бўлмаганини гапиришга жуда тезкормиз, аммо кераклигини айтишга шошилмаймиз.

Шунинг учун биз тилимизни Муқаддас Руҳнинг ихтиёрига топширамиз ва бизга уни Худонинг шуҳрати учун ишлатишда Унинг ёрдамини сўраймиз. У бизга бу ҳақида қачон бизнинг устимиздан бошқарувни олганида билдиради ва бизга ибодат қилиб, Худони улуғлайдиган талаффуз беради.

Одамлар Муқаддас Руҳ ҳаракатларини ҳар хил сезишади. Айримлар ҳеч қандай муаммосиз янги тилларда гапира бошлайди. Улар оддий қилиб ўзларининг овоз аппаратларини Муқаддас Руҳга ишониб топширишади.

Бошқалар секин-аста Муқаддас Руҳга ўрин беради. Айримлар ғулдираб, дудуқланиб, ўзларининг она тилларида гапиришини давом этишга уринадилар. Бошқалари, болалар каби, гапиришни ўрганиб, бир ёки икки сўзни ёки ҳатто Муқаддас Руҳ бераётган товушни такрорлайдилар.

Лекин улар таслим бўлишни ёки ибодат пайтида Руҳга ишониб топширишни ўрганиши биланоқ, У уларнинг тиллари устидан назоратни ўзига олади ва улар орқали шахдам гапиришни бошлайди.

Айримларга Муқаддас Руҳ улар тушунмайдиган аниқ сўзларни айтишга кучли истак беради. Улар Муқаддас Руҳнинг бу етакловини имон билан қабул этадилар ва сўзларни айтадилар.

Улар шундай қилишлари меъёрида, Муқаддас Руҳ Ўзининг назоратига уларнинг тилини олиб янги тилларда гапира бошлайди, булар ақл орқали эмас, аксинча ғайритабиий куч орқали келади.

1Бутрус китобининг 1 боби8 оятида «Масиҳни кўрмаган ҳолда Унга ишоняпсизлар ва сўз билан ифодалаб бўлмайдиган даражада улуғ бир шодлик билан тўлиб-тошмоқдасизлар» -деб ёзилган.Шунинг билан азизлар мавзумизга якун ясаймиз хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top