3:47

Муқаддас Руҳ 05

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Руҳдан туғилиш вақтида ҳар бир масиҳий қайта туғилади, абадиятликка эришади, муҳрланади, кафолатланади, чўмдирилади ва тўлдирилади.

Масиҳийнинг Муқаддас Руҳ томонидан Масиҳ Танасига чўмдирилиш, кафолатланиш, қайта туғилиш, абадийлик, муҳрланиш ҳаракати позицион муносабат бўлиб, ички ҳис-туйғулар орқали сезилиши ёки сезилмаслиги ҳам мумкин.

Бироқ, бу ҳақиқатлар масиҳийнинг Масиҳ билан бирлиги ҳаяжонли ҳақиқат эканлигидан далолатдир. “… сизлар Менда ва Мен сизларда ҳозирман,” — деб ёзилган Юҳанно мактубининг 14 боби 20 оятида.

Биз ўзимизнинг ожизлигимизни Унинг қудратига, гуноҳларимиз ва мағлубиятимизни Унинг муқаддаслиги ва ғалабасига алмаштирамиз. Масиҳ билан муносабат натижасида ҳар бир масиҳий кучга тўлиб гувоҳлик бериш ва гуноҳ устидан ғолибона ҳаёт кечириш имкониятига эга.

Бу потенциал куч, ҳар бир масиҳийдаги Исо Масиҳнинг ҳаёти, масиҳий ўз ҳаёти бошқарувини имон билан Муқаддас Руҳга топширар экан, унда амал қилади. Муқаддас Руҳнинг вазифаси — Масиҳни улуғлаш экан,

Исо Масиҳ ҳозир Ўзининг ажойиб хоҳишини амалга ошириш учун имонлида ва у орқали ишлаш имкониятига эга ҳар бир масиҳий Масиҳга кўпроқ самара келтирадиган гувоҳ бўлиши учун Муқаддас Руҳга тўлиши шарт.

“Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар,” — деб ёзилган Ҳаворийлар мактубининг 1 боби 8 оятида.

Инжилда Эски Аҳдда ҳам, Янги Аҳдда ҳам келтирилган барча эслатмалар гувоҳлик бериш ва хизмат қилиш кучи билан ўзаро боғлиқдир. Муқаддас Руҳга тўлиш ҳисси куч-қувватга бўлган ишонч, Масиҳга бўлган кучли имоннни осойишта англаш ва У Каломида ваъда қилган руҳий кечинмалардан фарқ қилиши мумкин.

Биринчи Коринфияликларга мактубининг 12 бобини диққат билан ўрганиш бизга барча масиҳийлар Масиҳ танасининг аъзолари эканлигини ўргатади. Инсон танасидаги ҳар хил аъзоларнинг турли хил вазифалари бўлгани каби, Масиҳнинг Шоҳлигида Унинг танасининг ҳар хил аъзоларининг ҳам турли хил имкониятлари бўлади.

Ҳеч қайси мсаиҳий бошқасидан камроқ қобилят олмайди. Яна ҳеч қайси масиҳий Муқаддас Руҳга тўлиш ва Унинг инъомларини олишда бошқа масиҳийга ўхшашга тиришмаслиги керак. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top