MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиз учун Худовандга шукроналар айтамиз. Азиз биродар, агар сиз ғазаб орқали келадиган оғриққа ёпишиб олмасангиз, илгари сизни хафа қилган кишилар бошқа хафа қилолмайдилар.

Ўтмишингиз ўтмишдир! Ҳеч нарса уни ўзгартиролмайди. Сиз фақат ўзингизни аччиғингиз билан жароҳатлаяпсиз. Ўзингиз учун бундан хулоса чиқаринг ва ўтиб кетишига йўл қўйинг.

Муқаддас Калом айтади: “Қаҳр-ғазаб билан ўлимгача қайғуриш ахмоқона ва маъносиз иш бўларди.” Аюб китобининг 5 боби 2 ояти. Биламиз-ки,кўпгина инсонларни қўрқув бошқаради.

Уларнинг қўрқувлари шикастланиш, қаттиқ назоратли уйда тарбияланганлик ёки ҳаттоки ирсий камчилик оқибатида юзага келган бўлиши мумкин. Азиз биродарлар, сабабидан қатъий назар, қўрқув таъсирида юрадиган инсонлар таваккал қилишдан қўрқиб, улкан имкониятлардан фойдаланмайдилар.

Бунинг ўрнига улар хатардан сақланиб ва ўз мартабаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб ҳаммасини хавфсиз амалга оширадилар. Қўрқув Худо сизни ҳоҳлагандек бўлишингиздан сақловчи ўз-ўзига юклатилган қамоқхонадир.

Сиз азиз биродар, ўз имонингиз ва севгингиз билан қўрқувга қарши ҳаракат қилишингиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради.

Қўрқоқ кишида севги камолотга етмаган, чунки кўрқув жазо тушунчаси билан боғлиқдир.” Биринчи Юҳанно мактубининг 4 боби 18 ояти. Бундан ташқари кўпгина инсонларни моддийлик бошқаради.

Улардаги эгалик қилишга бўлган интилиш бутун ҳаётларининг мақсадига айланган. Ушбу интилиш уларда кўпроқ бўлса, кўпроқ хурсанд, муҳимроқ ва хавфсизроқ бўламан деган нотўғри тушунчага асосланган ва бу учала тушунчалар ёлғондир.

Мол-мулк фақатгина вақтинчалик хуррамликни таъминлайди. Моддий нарсалар ўзгармаслиги сабабли, биз бора-бора улардан зерикамиз ва янгироқ, каттароқ ва яхшироқ нарсаларни хоҳлаймиз.

Мен кўпроқ олсам, кўпроқ муҳимроқ бўламан деб ўйлаш — афсонадир. Ўз-ўзича лойиқлик ва умуман лойиқлик бир хил эмас. Сизнинг қадрингиз сиз қадрлаган нарсалар билан аниқланмайди ва Худо ҳаётдаги кўп қадрли нарсалар умуман нарса эмас дейди.

Пул ҳақидаги энг машҳур афсона бу — кўпроқ пулинг бўлса, кўпроқ хавфсиз бўлиш. Аслида эса ҳеч қачон бундай бўлмайди. Бойлик бирпасда турли омиллар орқали қўлдан кетиши мумкин. Ҳақиқий хавфсизликни фақатгина сиздан олиб бўлмайдиган Худо билан муносабатингизда топишингиз мумкин. Азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top