3:17

Бурун оқиши ва битиши

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Бугун сизлар билан кўпчилигимизни безовта қилиб турувчи муаммо, яъни бурун оқиши ва унинг битиши ҳақида сўз юритамиз. Бурун оқиши ва битишининг сабаби шамоллаш ёки аллергия бўлиши мумкин. Бурунда кўп шилимшиқ тўпланаверадиган бўлса, болаларда қулоқ инфекциялари ёки катталарда синусит, яъни бурун бўшлиғи муаммоларига олиб келади. Битган бурунни очиш учун қуйидагиларни қилинг: Катта одам ва каттароқ болалар қўлига бир оз намакоб олиб, нафас билан бурнига тортиши мумкин. Бу шиллиқни йўқолишига ёрдам беради. Иссиқ буғдан нафас олиш ҳам битган буруннинг очилишига ёрдам беради.

Оқаётган ёки битган бурунни аста артинг, лекин бурунни қоқмасликка харакат қилинг. Бурунни қоқиш қулоқ оғриғи ёки синусит инфекцияларига олиб келиши мумкин. Шамоллагандан сўнг, қулоқлари оғрийдиган ёки синуситга чалинган

одамлар, бурун битишига қарши ксилометазолин, нафтизин каби томчиларни ишлатиши мумкин. Олдин бурнингизга намокоб тортинг-да, сўнг томчиларни томизинг: Бошингизни бир оз ёнбошга эгинг ва паст томондаги бурун тешигига 2, 3 томчи томизинг. Бир неча минут кутинг ва сўнг бошқа бурун тешигига томизинг.

Огоҳ бўлинг, бурун битишга қарши томчиларни кунига 3 мартадан кўп ва 3 кундан ортиқ ишлатманг. Қулоқ ва синус инфекцияларининг олдини олиш учун, бурнингизни қоқмасдан, фақат артишга харакат қилинг. Бурун масаласида гап кетар экан, қулоқнинг ҳам баъзида келиб чиқадиган муаммолари ҳақида сўз юритсак. Қулоқда бир оз кир бўлиши табиийдир. Лекин баъзи одамларнинг қулоғида кир кўп бўлади ёки қулоқ пардасининг ёнида тугунча бўлиб қотиб қолади. Бу эса қулоқ йўли ёпилиши ва одамнинг яхши эшитмаслигига олиб келади. Кирни олиб ташлаш учун уни илиқ ўсимлик ёғининг бир неча суюқ томчилари билан юмшатиш керак. Касал қулоғини тепага қаратган ҳолда 15 минут ётсин. Сўнг қулоқ ичига илиқ сув қуйиш билан уни ювинг. Агар бу ёрдам бермаса, игнаси йўқ шприц билан қулоқ йўлига илиқ сув қуйинг. Буни бир неча марта қайтаринг ёки кир чиққунга қадар қилинг. Касалнинг боши айланса сув қуйишни тўхтатинг. Агар кир ҳали ҳам чиқмаётган бўлса, тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. Синусит ўткир ва сурункали, яъни узоқ давом этадиган касаллик бўлиб, бунда синуслар, яъни пешона ва юқори ёноқлар ички бўшлиқларининг шиллиқ қаватлари яллиғланади. У одатда одамнинг қулоғи ёки томоғи инфекциялангандан сўнг ёки қаттиқ шамоллагандан сўнг пайдо бўлади. Агар бурнингиздан қуюқ кўк сариқ шилимшиқ келиши 7 кундан ортиқ давом этса, сиз синуситга чалинган бўлишингиз мумкин. Бундай пайтда, кўп сув ичинг. Буруннинг ичига бир оз намокоб тортинг ёки бурунни тозалаш учун иссиқ сув буғидан нафас олинг. Юзингизга иссиқ компресс қўйинг. Бурун битишига қарши ксилометазолин, нафтизин каби дориларни ишлатинг. Ампициллин ёки Т-исептол каби антибиотикларни ишлатинг. Агар касал тузалавермаса, тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top