3:24

Қорин оғриқлари

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Қориннинг тепасида ойлаб давом этадиган оғриқлар кўп одамларда учрайдиган касалликдир. Қориннинг тепа қисми ва ўртасидаги сурункали, яъни узоқ давр мобайнида давом этувчи оғриқларнинг 3 асосий сабаби қуйидагилардир: Сурункали Гастрит, яъни ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши, ҳазм аъзолари яралари, яъни ошқозон ёки ўн икки бармоқ ичак яраси. Зарда бўлиш, яъни ошқозон кислотасининг ошқозондан қизилўнгачга қараб чиқиши. Қорин тепа қисмидаги оғриқнинг камроқ учрайдиган сабаблари эса қуйидагичадир: панкреотит, яъни меъда ости бези, ошқозон раки ва ўт тоши. Агар касал озса, орқа ёки елкаларига тарқаладиган оғриқлари бўлса, иситма чиқса, ичи ўтса, қотса, жуда қора ёки қонли бўлса, булар

жиддий касалликлар белгиси бўлиши мумкин, шунинг учун тез шифокорга учрашиши керак.

Ошқозон оғриғининг турли сабаблари бўлиши мумкин, шунинг учун баъзан махсус

текширишларсиз оғриқ сабабини топиш қийин, лекин касаллик белгиларига қараб нима бўлаётганини билиб олишингиз мумкин. Масалан, сурункали гастритни олайлик. Овқат еганда ошқозонда бироз оғриқ бўлади. Овқатланишдан сўнг қорин дам бўлиши, кекириш, эл чиқиши, зарда қилиши, бир оз оғриқ сезилиши ёки кўнгил айниши каби таъсирларни кузатиш мумкин. Бундай одамлар ёғли, аччиқ овқатларни камроқ истеъмол қилишлари, чекиш ва спиртли ичимликлар ичишни ташлашлари керак. Хазм системасида яралар бўлсачи? Бундай яралари бор одамлар, одатда қорин тепасининг маълум бир кичик жойидаги оғриқдан шикоят қиладилар ва ўша

жойда ачишиш, оғирлик ёки нохушлик борлигини ҳис қиладилар.

Оғриқ, одатда, овқатдан кейин 30 минутдан 2 соатгача бўлган даврда пайдо бўлади ва овқат ҳазм қилинган сари пасаяди. Баъзи одамлар оғриқдан кечаси уйғониб кетади ва овқат ейиш орқали уни йўқотмоқчи бўлади. Баъзан яра оғриқсиз бўлиши мумкин ва қонагандагина унинг борлигидан хабар топишингиз мумкин. Кўпинча

одамларда касалликнинг қандайдир давр мобайнида оғриқ билан ва сўнг, умуман оғриқсиз ўтадиган даврлари ҳам кузатилади. Зарда бўлишчи ҳақида нима десак бўлади? Ушбу касаллик одамнинг ёши ортган сари кучайиб боради. Энг оддий белгиси овқатланишдан сўнг кўкрак ўртасининг ачишиб туришидир. Ушбу ҳиссиёт ошқозон тепароғидан бошланиб бўйингача боради. Ёғли, аччиқ овқатлар ҳамда кўп миқдордаги кофе ёки спиртли ичимлик билан биргаликда ейилган овқатлар аҳволни оғирлаштиради. Оғир кўтариш ёки қоринни боғлаб қўйиш оғриқни кучайтиради. Одамлар томоғига овқат ёки суюқлик кўтарилганини ҳис қилиши мумкин. Биринчидан, бошқа жиддий касаллик белгилари йўқлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Жиддий белгилар қаторига қуйидагилар киради: ахлатнинг қоп-қора ёки қон аралаш бўлиб тушиши, ютинишга қийналиш, озиш, иситма, иштаҳасизлик ва қувватсизлик. Агар сизда ушбу белгиларнинг бирортаси бўлса,

шифокорга учранг. Елка ва белга тарқалувчи оғриқ жигар ёки ўт пуфаги касаллигининг белгиси бўлиши мумкинки, бунга бошқача даво қилиниши керак.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top