3:03

Бавосил (Геморрой)

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Бавосил, яъни Геморрой – тўғри ичак веналарини кенгайиши бўлиб, улар тугунлар кўринишида анус соҳасида бўртиб туради. Касалликка мойиллик келтирувчи ва келтириб чиқарувчи кўплаб сабаблар 2 гуруҳга бўлинади: 1. Тўғри ичакни, орқа чиқарув тешигини ва уларнинг веноз тизимини туғма ўзига хос тузилиши. 2. Эндо — ва экзокрин омилларнинг кейинги зарарли таъсирлари.

Замонавий клиник қарашларга кўра геморройга геморроидал тугунлардаги хилма хил патологик жараёнларга оид деб қараш лозим, яъни қон кетиш, ички тугунларнинг тушиши, тромбоз, яллиғланиш, ташқи тугунларнинг некрози ва йиринглаши ва ҳакозолар. Геморрой билан вояга етган одамларнинг 10 % дан кўпроги оғрийди.

Адабиётлардаги маълумотларга асосланган ҳолда геморрой келиб чиқишини тушунтирадиган қуйидаги назарияларни келтириш мумкин: 1. Аноректал соҳа веноз тизимининг туғма етишмовчилиги назарияси; 2. Механик назария – унга кўра веноз босими ошиши муносабати билан геморроидал веналарда варикоз ўзгаришлар бўлиши айтилади; 3. Ўсма назарияси – унга кўра геморрой ўсма ҳисобланади; 4. Инфексион назария; Баъзи касалликлар, масалан, хафақон, яъни гипертония касаллиги, юрак — ўпка касалликларида қон айланишининг катта айланасида нотурғунлик бўлиши ҳам геморрой ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда геморрой асосий касалликнинг симптомларидан бири бўлади ва оператив даволанмайди, агар асоратлари бўлмаса!

Геморройни бошланғич босқичларда консерватив даволаш керак, бунга дефекация актини ва нажас консистенсиясини парҳез йўли билан меъёрлаштириш киради. Гигиеник режимга риоя қилиш зарур, дефекация актидан кейин таҳоратланиш ёки душ қабул қилса бўлади. Ўткир геморройда ҳам консерватив даво қилинади: микрохукналар, шағамчалар, кучсиз маргансовкали илиқ ванначалар. Кучли оғриқларда оралиқ соҳасига аввалига совуқ, аналгетиклар, кейин эса қиздирувчи компресс қилинади. Геморраидал тугунлар тромбозида магнитотерапия ҳам яхши ёрдам беради. Балиқ мойи ва «вишневский» билан қилинадиган микрохукналар яхши таъсир кўрсатади. Геморрой бўйича операцияларнинг ҳозирги кунда энг самарадор операция усуллари – Миллиган-Морган бўйича геморроидектомия ва шу операциянинг биринчи ва иккинчи вариант модификациялари ҳисобланади.

Седана ёғидан икки-уч ой давомида икки граммдан кунига уч маҳалдан ичиб турилса, фойда беради, шунчасини йўғон ичак оғзига суртилса ҳам давоси бор. Қораталоқ қаттиқлигини кетқазиш учун юқоридаги усулда истеъмол қилиш ёки ташқаридан суртиш тавсия қилинади. Зулукни қуритиб, туйиб алое билан тенг миқдорда аралаштириб, бавосил ярасига қўйилса, уни қуритиб юборади. Бу 5-8 марта такрорланса, касаллик енгиллашади.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top