3:09

Гиёҳвандлик

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Зарарли, одамни ўзига ўргатиб, қарам қилиб қўядиган моддалар ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Лекин, одамни ўзига ўргатиб олувчи ва зарарли моддалардан спиртли ичимликлар ва тамаки кўп мамлакатларда рухсат этилган.

Улар инсоният соғлиғини ёмонлаштириб ҳар йили миллионлаб аҳолининг ҳаётига зомин бўляпти. Спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш дунёда қанчадан-қанча одамлар, оилалар бошига катта бало бўлиб, кўпгина ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Сигарет чекиш яқин йилларгача ривожланган мамлакатлардаги кўп ўлимларнинг асосий сабабчиси эди, ҳозирги кунга келиб эса бу муаммо ривожланаёттан мамлакатларда яна ҳам кескинлашиб бормоқда. Ривожланган мамлакатлардаги одамларнинг кўпчилиги чекмай қўйганлиги учун зарарли ва одамни ўзига ўргатиб олувчи тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз кучларини бошқа мамлакатларга қаратганлар.

Тамаки ва спиртли ичимликлар билан бир қаторда дунёнинг турли бурчакларидаги одамлар ноқонуний гиёҳванд моддаларни ишлатмоқдалар. Бунинг тури кўп, марихуана, наша, гашиш, ганжа, опиум, героин, морфий ва кокаинлар шулар жумласига киради. Камбағал одамларнинг болалари орасида тарқалиб

бораётган жуда зарарли одат — кимёвий дорилардан нафас олиш, яъни ҳидлаш, айниқса елим, баъзан турли бўёқ эритувчилар, этик мойи, бензин ёки ҳид чиқарувчи бошқа моддаларни ҳидлаш ҳам муаммо бўлиб қолди.

Шунингдек, баъзи одамлар дорилардан кучли оғриқ қолдирувчи, қўзғатувчи ва иштаҳани кучайтирувчи кучли дорилардан нотўғри фойдаланадилар. Бундай “дори”лар ичилиши, укол қилиниши, чекилиши, чайналиши ёки ҳидланиши мумкин. Турли дорилар одамнинг жисми ва руҳиятига турлича таъсир қилади. Кокаин таъсирида одам қисқа вақт мобайнида ўзини гўё кучга тўлган, бахтга эришгандек ҳис қилиши мумкин, лекин вақт ўтган сари у ўзини чарчаган ҳис қилиб, инжиқ бўлиб қолади ва тушкунликка тушади. Баъзи спиртли ичимликлар, опиум, морфий ва героин каби наркотик моддалар кимсани олдин бўшаштиради ва тннчлантиради, лекин кейинчалик у тушкунликка тушиши, ўзини назорат қила

олмаслиги ёки ҳатто ҳушини йўқотиши ҳам мумкин.

Бошқа наркотик моддалар — қора дори, кўкнори, марихуана, ЛСД кабилар эса одамга таъсир қилиб, ҳаёлий манзаралар оғушига солади ёки ҳаёлпарастликка олиб келади. Одамлар “дорилар”ни кўпинча турли ташвишлар, кундалик ҳаётдаги қийинчиликларни унутиш учун ишлатадилар. Улар бир бошлаганларидан сўнг „ўрганиб” қоладилар. Улар яна “дори” олиш мақсадида кўпинча жиноятга

қўл урадилар, оч қоладилар ёки оилаларини ташлаб кетадилар. Оила, мактаб ва тиббиёт ходимлари болаларга тамаки, спиртли ичимликлар ва бошқа наркотикларнинг хавфлари ҳақида тушунчабериши керак. „Ўзини яхши ҳис қилиш”, „катталардек сезиш” ёки катталарга ўхшашнинг бошқа соғломроқ йўллари борлигини болаларга тушунтиринг. Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top