3:14

Каломнинг обрўси бу Исо Масиҳнинг обрўвсидир

MP3

Салом азизлар. Ҳаворий Павлус Колосликларга ёзган мактубида ”Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин. Бутун донолик билан бир-бирингизга таълим беринг, насиҳат қилинг. Забур хониши, илҳомли қўшиқлар ва мадҳиялар билан, чин кўнгилдан, миннатдорчилик билан Худони тараннум этинглар (Колосликларга 3:16)” дейди. Бу оят билан, Исо Масиҳнинг ва Каломнинг нуфузлари бир эканини Ҳаворий айтмоқда. Ҳозирги кунда кўпчилик бу ҳақда шубҳада. Кўпгина одамлар бизларга, Масиҳий бўла туриб, биз Масиҳга эргашиб, унинг нуфузини қабул қилишимиз керак, лекин Каломнинг нуфузини қабул қилиш муҳим эмас, деб айтишмоқда. Каломнинг обрўвси бу Исо Масиҳнинг обрўвсидир.Уларни ажратиб бўлмайди. Булар иккаласини ажратишга ҳаракат қилиш, худди, қайчининг икки қисмидан қайси бири муҳимроқ, ёки лозимнинг қайси почаси муҳимроқ, деган савол беришга ўҳшайди. Масиҳни Калом орқали биламиз, ва Каломни ҳам, Масиҳ ҳақидаги билимимиз орқали тушунамиз.

Булар иккаласи ажратилмасдир. Шунинг учун Павлус уни ”Масиҳнинг Каломи” деб атайди. ”Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтаринглар” деган оятидаги Худо Каломи сўзлари бутун Каломни билдирмайди. Каломдаги ”Худо Каломи” иборасида икки сўз ишлатилган. Бизга таниш бўлган ”Калом, яъни “Логос”” сўзи, Юҳанно Ҳушҳабарининг бошида кўриш мумкин: “Азалда Калом бор эди. Калом Худо ҳузурида эди, Калом – Худо эди. Азалданоқ У Худо ҳузурида эди. (Юҳанно 1:1)”.

Бу сўздан ташқари, Каломда бир оз камроқ бўлса-да, ”рема” сўзи ишлатилган. Бу сўз ”Логос” сўзига қараганда бир оз бошқа маънода келади. “Логос” сўзи Худонинг барча айтган гапларини, Унинг барча айтган ваҳийларини ўз ичига олади. Рема сўзи эса, Худонинг алоҳида айтганларини билдиради, яъни, маълум бир вазиятда ишлатилган бирон бир оят ёки шеър. Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни бўлгундек суқилиб киради, юракнинг хаёлу ниятларини фош қилади (Ибронийларга 4:12)” У онгимизнинг тубига етиб, қурол-яроғлар орасидан чиқиб юракка қадалади. Шу йўсин, Калом ўз қудратига эга. Бу эса Каломнинг ҳужумкор тарафларини кўрсатади, ва шу йўсин, Каломга дойим ҳужумлар бўлишининг ҳам, сабабини кўрсадати. Асрлар мобайнида, шайтон томонидан руҳлантирилган Ҳушҳабар душманлари, Каломни йўқ қилишга ҳаракат қилган, Уни бутунлай йўқ қила олмаса ҳам, Унинг муҳимлигига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилишган.

Хозирги кунларда биз айнан шу билан дуч келяпмиз. Калом гувоҳлигини бузиш мақсадида, шайтон машҳур ва ақлли одамлар орқали жуда ақлли ва нозик сўзларни ишлатиб гапирмоқда. Бу билан одамларнинг кўзбўямачи бўлиши керак дегани эмас. Ёки атайлаб бузувчи экани ҳам, эмас. Уларнинг кўпчилиги чиндан ҳам, “Худо ҳақи” деб ҳаракат қилишмоқда. Лекин шайтоннинг Каломга қилган ҳужуми ва уларнинг хаёлларини шайтон томон оғишини бу ҳужумларнинг баъзи нишонларида кўрса бўлади. Булар орқали ҳужумларни қаерда пайдо бўлганини билиш мумкин.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top