3:29

Худонинг характери

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун суҳбатимизни бошлашдан олдин, 1 Коринфликларга 1 бобдан ўқиб берсам. “Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлиш учун даъват қилинган мен — Павлусдан ва биродаримиз Состендан Худонинг Коринф шаҳридаги жамоатига салом! Худо сизларни Ўзининг азиз халқи бўлишга даъват қилиб, Исо Масиҳ орқали Ўзи учун ажратиб олган. Шундай қилиб, ҳар ерда Раббимиз Исо Масиҳга сажда қилаётганларнинг қаторига қўшилдингиз. Исо Масиҳ уларнинг ҳам, бизнинг ҳам Раббимиздир. Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга инояту тинчлик ато қилсин. Худойим сизларга Исо Масиҳ орқали Ўз иноятини берди. Шу боис доимо Худойимга сизлар учун шукр айтаман. Исо Масиҳ орқали Худо сизларни ҳар қандай каломда моҳир, илму маърифатда бой қилди. Шу тариқа мен сизларга айтган Масиҳ ҳақидаги хабар ҳақиқат эканлиги исботланди.

Narrator 2 Шунинг учун Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини интизорлик билан кутар экансиз, Муқаддас Руҳ берадиган инъомлардан бенасиб эмассизлар. Раббимиз Исо Масиҳ келган кунда сизлар айбсиз бўлишингиз учун Худо сизларни охиригача қўллаб қувватлайди. Сизларни Ўз Ўғли Раббимиз Исо Масиҳ билан мулоқот қилишга чақирган Худо садоқатлидир. Худо Ўзини қувғин қилган Павлусни Исо Масиҳнинг ҳаворийси қилиб танлаб олди, ишончсиз гуноҳкор бўлган коринфликларни эса,муқаддас бўлишга чорланган биродарлар демоқда.Улар Масиҳни Раббим деб қабул қилишлари ва Худо билан бирга яшашлари учун, ўзларини дунёвий одатларидан ва ўзлари учун яшашдан воз кечдилар. Коринф шахридаги жамоатдан жой олган имонсизлик натижасида, имонлилар фақатгина Худо томонидан берилган руҳий моҳиятнинг қимматини англамадилар.

Narrator 1 Биз Худо билан мулоқатда бўлишимиз учун, Худо Ўзининг ягона Ўғли Исо Масиҳ бирлигида бизни сақлаб қолмоқда. Бизларда бошланган иноятни, Худо охиригача қўллаб қувватлайди. Худонинг ўзгармас садоқати ва мархаматидан миннатдормиз.

Павлус Коринфдаги имонлиларга Худо берган инояти, қимматли каломи ва билими учун миннатдорчилик билдиради. Ҳаворий Павлус имонлиларга таъна қилишдан олдин, уларнинг юрагида Худога миннатдорчилик туйғусини уйғотишни хохлайди.

“Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизлардан ёлвориб сўрайманки, ҳаммаларингиз ўзаро келишиб яшанглар. Ўзаро низоларга йўл қўймай, фикр-хаёлда тамомила якдил бўлинглар. Зеро, биродарларим, сизларнинг орангизда жанжал борлигини Хлоиснинг хонадонидагилар менга хабар беришди.” Бу оятлардан кўриниб турибдики, Павлус учун низо ва баҳслар ҳақида эшитиш оғир бўлган.

Narrator 2 Коринфдаги имонлилар турли гуруҳларга бўлиниб, маълум кишиларнинг ортидан юриб, фақатгина хақиқатнинг бир қисмигагина ишониб, қолган имонлилар билан мулоқат қилишни рад этганлар. Павлус уларни юрагининг маркази ва хохши Исо Масиҳ бўлишини хохлаяпти ва улар Исо Масиҳда биродар эканлигини эслатмоқда. Сизнинг умумийлигингиз турли ўтмишда бўлган ёки турли фикрда бўлганлар билан алоқа қиладими? Масиҳ сизнинг муносабатингизни маркази бўлиб саналадими? 13 оятни эшитинг: “Ахир, Масиҳ бўлинганми? Ахир, сизлар учун Павлус хочга михландими? Наҳот сизлар Павлуснинг номи билан сувга чўмиб имон келтирдингизлар?” Жамоат-Масиҳнинг Танаси. Имонлилар Исо Масиҳ номидан сувга чўмилиб ва Уни Раббимиз деб қабул қилган Худонинг хизматчилари. Демак, Масиҳнинг танаси ҳеч қачон бўлинмайди ва ҳеч ким Масиҳдан бошқа бировнинг номидан сувда имон келтира олмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top