3:37

Якдил бўлинглар

MP3

Narrator 1Ассалому алайкум. Худонинг Каломи биз имонлиларни бирдам ва якдил бўлишга чорлайди. 1 Коринфликлар1 бобда айнан мана шундай маслаҳатлар берилган. “Хоч ҳақидаги хабар ҳалок бўлаётганлар учун тентакликдир. Лекин биз, нажот топаётганлар учун бу хабар Худонинг қудратидир. Худди Тавротда Худо айтганидек: “Донишмандлар донолигин барбод қилурман, Барҳам бергайман оқиллар заковатин”. Доно қаерда? Олим қаерда? Бу дунёнинг нотиқи қаерда? Дунёнинг ҳикматини Худо ақлсизликка айлантиргани йўқми?! Модомики дунё ўз ақл-заковати билан Худонинг муродию ҳикматини англаб етмаган экан, Худо тентакликдай туюлган хабарга ишонувчиларни қутқаришни лозим кўрди. Яҳудийлар ажойиботлар пайида, юнонлар эса ҳикматга ҳайрондир. Биз эса фақат хочга михланган Масиҳни тарғиб қилмоқдамиз. Бу яҳудийлар учун васваса, юнонлар учун телбаликдир. Бироқ Худо чақирган яҳудийлару юнонлар учун Масиҳ Худонинг қудрати ва ҳикматидир.”

Narrator 2 Юқоридаги оятларда, Худонинг нажоти Масиҳнинг хочи орқали кўринмоқда, Унинг донолиги ва кучи бу дунёнинг донолиги ва кучини барбод қилади. Бу ўзига ишонган дунё, ўзининг кучи билан дунёни қутқараман деб ўйлаб қаттиқ адашмоқда. Худонинг севгисини ва Масиҳнинг хочини дунёвий донолик ва ақл билан тушиниб бўлмайди. Биргина пайғомга ишонувчиларни, Исонинг хочи ҳақидаги ваъз билан Худо қутқариб олди. Қуйидаги оятларда Худо мана шундай сабоқни беради. “Олган даъватингизга қаранглар, эй биродарлар! Сиз кимсизлар? Инсоний нуқтаи назардан доно бўлганингиз кўп эмас, қудратли бўлганингиз кўп эмас, олижаноб бўлганингиз ҳам кўп эмас. Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. Қудратлиларни шарманда қилиш учун У дунёдаги заиф дейилганларни танлади.

Narrator 1 Худо эътиборли нарсалар арзимас бўлсин учун, бу дунёдаги эътиборсиз, камситилган ва аҳамиятсиз деб ҳисобланганларни танлади, токи ҳеч бир башар Худо олдида мақтанмасин.” Худо бу дунёда ўзларини ақлли ҳисоблаб ўз ишлари билан абадий ҳаётга эришаман деганларни эмас, бу дунёдаги кучсиз ва ақлсиз дейилганларни танлаб олди. Қутқарилиш олиш учун умиди бўлмаган инсонларни, Худо Масиҳнинг хочи орқали қутқариб олди, бу билан Масиҳ доноликнинг боши эканлигини исбот қилди. Бу дунёда ўзини ”ҳеч ким эмасман” деганларни Худо янгитдан яратади, улар ўзларига эмас Худога ишонганлари учун абадий яшашади. Исбот қилингандек, ҳеч ким ўзининг кучи билан нажотга эриша олмайди, чунки у инсон меҳнати билан ишлаб топилган эмас. Худонинг Ўзи сизларга Исо Масиҳ уммати бўлишни ато қилди. Исо Масиҳ биз учун Худонинг ҳикмати бўлди, Масиҳнинг шарофати билан биз солиҳ, муқаддас, гуноҳдан фориғ бўлдик.

Narrator 2 Шу йўсинда, “Мақтанаман деган Раббимиз билан мақтансин Масиҳ орқали Худо бизга берган нажот бизни ақлли ,солиҳ, муқаддас ва қимматбаҳо билан сотиб олинган қилиши керак. Бу Худога хизмат қилиб ва фақат у билан мақтаниб юрадиган ажойиб нажотдир. Бу нажот билан биз Худога хизмат қиламиз ва фақат Уни номи билан мақтанамиз, У билан бўлган мархаматли алоқада роҳатланиб яшаймиз. Ҳар куни Калом ўқир экансиз, Худовандга шундай ибодат қилинг: “Осмондаги Ота, Сенинг мархаматли инъоминг билан, мени ҳар куни Каломинг ҳақиқати билан яшашим учун донолик ва етарлича куч бергин.” Ҳар куни Худо номини улуғлаш ва Унга миннатдорчилик билдириш учун сабаб бор. Ҳаётингиздаги шу сабабларни кўриб Унга албатта миннатдорчиликда ҳамду-санолар айтинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top