Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун 1 Коринфликларга 2 бобни кўриб чиқар эканмиз, Худонинг мақсади ва характери ҳақида етарлича маълумотларга эга бўламиз. “Эй биродарлар, мен сизларнинг олдингизга Худонинг хабарини эълон қилгани келганимда, сўзамоллик ва билгичлик ниқоби остида келмадим. Орангизда эканман, Исо Масиҳдан ва Унинг хочга михланганидан бошқа ҳеч нарса билмасликка қарор қилдим. Олдингизга заифлик ва қўрқув ҳисси ҳамда катта қалтироқ билан келдим. Менинг сўзим ва ваъзим инсон заковатининг ишонтирувчилигидан эмас, Худо Руҳи ва қудратидан далолатдир, токи имонингиз инсон ҳикматига эмас, Худо қудратига асослансин. Шундай қилиб, биз етук бўлганлар орасида сўзлаб берадиган бир ҳикмат борки, у бу дунёнинг ва бу дунёдаги ўткинчи ҳокимларнинг ҳикматидай эмас. Биз Худонинг махфий, сирли ҳикмати борасида гапирамиз, У бу ҳикматни дунё бино бўлишидан аввал бизга улуғлик яратиш учун шайлаб қўйган эди.”
Narrator 2 Худонинг қутқариш режаси шошилинч ёки ўйланмасдан қилинган эмас. Унда дунёнинг яратилишидан олдин мавжуд бўлган Худонинг донолиги акс эттирилган ва унинг вақтини Худо режалаштирган. Олий рухоний бутун халқ учун Исони ўлимга берди. Пилат Исога сиёсий йўл билан ҳукм чиқарди. Исони қурбон бўлишига Худо йўл қўйиб берди. Худо Ўзининг донолиги билан, Ўзини севганлари учун тайёрлаган ишини амалга ошириш учун, бу дунёнинг донолигидан қўллади. Кейинги оятларда эса Худованд бизга Муқаддас Руҳнинг фаолиятини эслатади. Бизларга эса Худо буни Ўз Руҳи орқали ошкор қилди. Илоҳий Руҳ бутун нарсаларни, ҳатто Худонинг теранликларини текшириб кўради. Инсоннинг ўйларини унинг ичидаги ўз руҳидан бошқа ким билади? Худди шундай, Худонинг ўйларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким тушуна олмайди.
Narrator 1 Бизлар эса дунёнинг руҳини олмадик, балки Худо бизга ато қилган бойликларни билиб олишимиз учун, Худодан чиққан Руҳни қабул қилдик. Хамма нарсаларни билувчи Муқаддас Рух орқали, Рухга таълуқли нарсалар таниб билинади, Исо хочининг қонунлари билан яшайдиган масиҳийлар, «инсон ақлининг» кўзи олдида тентакликдай туюлади. Биз Муқаддас Рух бошқаруви билан яшар эканмиз, хеч қачон иккиланишимиз керак эмас. Ҳаворий Павлус, Коринфдаги имонлилар, фақат хочга михланган Исо Масиҳни таниб билишларини хохлайди. Улар Павлусни нотиқ қатори танқид қилишган. Павлус ўзига одамларни жалб қилмаслик учун, фикрини чиройли сўзлар билан ваъзхонлик қилишга қаратмаган, аксинча, уларни фикрини фақат хушхабарга қаратишини хохлаган. Келинг, Павлусни юраги ҳақида фикр юргизайлик, у ўзи ҳақида ўйламай, масиҳийларнинг юрагида Исо хочининг шон шуҳрати бўлишини хохлаган.
Narrator 2 Ҳаворий Павлус Коринф шаҳридаги масиҳийларга мактуб йўллар экан, у уларнинг руҳий ҳолатини инобатга олиб шундай дейди: “Эй биродарлар, мен сизларга Муқаддас Руҳга тобе кишиларга гапиргандек гапира олмадим, балки дунёвий фикрли, Масиҳ йўлида чақалоқ қолганлар билан сўзлашгандек сўзлашдим. Сизларни милкингизга ботадиган емиш билан эмас, балки сут билан боқдим, чунки унга ҳали кучингиз етмасди. Ҳозир ҳам кучингиз етмайди.” Уларнинг ўзгариши кераклигини ўзларининг ҳаётидаги мисоллар билан тушунтириб берди. “Сизлар ҳали ҳам бу дунёнинг одамларидай юрибсизлар. Орангизда ҳасад, жанжал ва келишмовчиликлар бор экан, дунёвий эмасмисизлар? Бундай ҳаракат қиларкансизлар, бошқа одамлардан нима билан фарқланасизлар?” Худо бизни инсоний моҳиятимизга ёки қилган ишларимиз қараб эмас, балки бизнинг имонимиз ва итоаткорлигимизга қараб ҳукм қилади.