3:08

Оналар учун маслаҳатлар

MP3

Ассалому алайкум меҳрибон опа-сингиллар. Биз бугун оналар учун турли мавзуда маслаҳатлар беришимиз мумкин эди, бироқ айнан тарбиялаш ва болаларни тўғри йўлга солиш мавзусини танладик. Болакайни тарбиялашни жуда кичиклигидан бошлаш керак. Японияда болалар беш ёшга тўлгунларига қадар ота-оналари уларга ҳеч қандай таъқиқ қўймас эканлар. Уриб жазолаш ёки уришиб қўйиш ҳам мумкин эмас. Фаранглар ҳам болани уриш мумкин эмас деб ҳисоблашади. Ким қандай ўйлайди? Қандай тарбияланса бола одобли ва катталарга ҳурматли бўлиб улғаяди? Бу ҳақида узоқ соатлаб баҳслашиш мумкин. Аммо бугун биз уриб жазолаш учун ота-она нималарга эътибор бериши кераклигини айтиб ўтмоқчимиз.

Агар фарзандингиз чегарадан чиқиб кетаётган бўлса ва бундан жуда асабийлашаётган бўлсангиз, бироз муддат ёлғиз қолиб, бизнинг маслаҳатларимизга эътибор қилинг. Уриб жазолаш боланинг ёшига ва қилган ишига қараб танланиши керак. Масалан, болангиз ҳали жуда ҳам кичкина бўлса-ю, сизга итоатсизлик қилаётган бўлса, тегиш мумкин бўлмаган хавфли нарсаларга тегаётган бўлса, аввало унга буни тушунтиришга ҳаракат қилинг. Шунда ҳам қулоқ солмаса қўлига астагина шапатилаб қўйинг. Бу ёрдам беради. Фақат бу нарсани ҳар сафар қулоқсизлик қилганида ишлатинг. Баъзан ишлатиб баъзан ишлатмаслик болага эркинлик беради. Болакай каттароқ бўлганида унинг қулоқсизлиги унчалик жиддий бўлмаса, уни уриб жазолаш шарт эмас.

Бундай ҳолатда уни кўчага чиқармай ёки севимли ўйинчоғини ўйнашдан маҳрум қилиш билан жазолаш мумкин. Болангизнинг қулоқсизлиги сизни ҳаддан ташқари асабийлаштирган бўлса, жаҳлингиз чиқаётган бўлса, аввал ўзингизга келиб олинг. Ҳеч қачон болани жаҳл билан урманг. Болани жазолаш фақат севги билан қилиниши керак. Уни таъқиқланган нарсаларни қилмасликка ўргатиш учун уни севганингиз учун жазолаётганингизни фарзандингиз билсин. Айтишларича, фарзандга танавий жазо беришнинг энг енгил тури бу шапатилаб қўйиш. Болага илк жазони бола тўққиз ой бўлганидан кейин ишлатиш мумкин. Бу пайтда бола мумкин ёки мумкин эмас, деган нарсаларни яхши тушуниб олади.

Болакайни жазолаш фақат ота-она зиммасидаги иш. Бу фақат ота-оналарга мумкин. Бошқалар болани жазолаши мумкин эмас. Танавий жазолашга қарши бўлганлар одатда, бола итоатсизлигини оғзаки тўғрилашга ҳаракат қиладилар. Бу ҳам фойда бериши мумкин, аммо ҳар доим эмас. Болакай, катта бўлганида, ўзича мустақил бўлишни истайди. Аввал кийимларини ўзи кийишни истайди. Кейин эса нима кийишни ўзи танлашни хоҳлайди. Агар боланинг хоҳиш истакларини тўғрилаб турмасангиз, унинг истаклари чегарадан чиқиб кетиши мумкин. Каттароқ бўлганида, ўзи истаган болалар билан дўстлашишни, бирор нарса билан истаганча машғул бўлишни хоҳлашади. Аммо сиз фарзандингизга оилангизда маълум қонун-қоидалар ва истакларнинг чегараси борлигини билдириб қўйишингиз керак. Табиийки, бу чекловлар фарзандга ёқмайди. Аммо сиз нима қилишни биласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top