3:26

Худонинг хизматчилари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. 1 Коринфликларга 3 бобда Худованд хизматчилари ҳақида етарлича маълумотлар берилади. Биз бугун шу бобда ёзилган сиз билан бизга тегишли Каломларни муҳокама қиламиз. Худо Ўзининг хизматчиларини, жамоатда хизмат қилишлари учун кўтармоқда. Ҳар хил даражадаги хизматчилар турли усулдаги хизматларни қилиб, бу билан ўзларига алоҳида муносабатни талаб қилмасликлари керак. Биз ҳам Худонинг хизматчилари қатори уларга бир хил муносабатда бўлишимиз керак. Худо бизни инсоний моҳиятимизга ёки қилган ишларимиз қараб эмас, балки бизнинг имонимиз ва итоаткорлигимизга қараб ҳукм қилади. Жамоатнинг негизи Исо хочининг хушхабарига қаратилган бўлиши керак. Агар жамоат хоч усулларининг ортидан бормаса, бу дунёдаги қимматбаҳо усулларга қарама –қарши бўлса, унда бундай жамоат Ҳукм Кунида тура олмайди.

Narrator 2 Агар жамоат шу кундаги талабларга жавоб бериб, чиройли биноларга ва кўплаб жамоат аъзоларига эришишни биринчи ўринга қўйиб, шу нарсалар нарсаларга эътиборини қаратса қандай бўларкин. Агар имонлилар хизматларини ўзказиш учун, хатто ер тўлаларда йиғилишса, бироқ шунга қарамай имонда мустаҳкам бўлиб, негизи хочнинг тирик хушхабари бўлса, унда улар ўзлари учун “олтин, кумуш ва қимматбаҳо тошлардан” иборат бўлган жамоатга эгадирлар. Коринфдаги имонлилар Муқаддас Руҳ инъомларини олганликлари учун ўзларини рухан ўсган ҳисоблашарди . Бироқ улар хоч йўлини тўлиқ тушиниб етмаган, руҳан чақалоқ эдилар: улар ўз фикрининг йўлларида хар хил баҳсларга ва ҳасадларга йўл қўйишган эди. Улар Худо томонидан хизмат учун берилган инъомни, бошқалар ичида ёруғлик бўлиб, уларни жалб қилишга қўлламадилар ва масиҳий сезгирликка интилмадилар.

Narrator 1 Агар масиҳий ўзидан воз кечмаса, унда у фақат ўзини ўйлайдиган чақалоқ сингари бўлиб қолади ва хар қандай рухий инъом унинг қўлида фойдасиз бўлади. Наҳотки билмасангиз? Сизлар Худонинг маъбадисизлар, Худонинг Руҳи ичингизда яшамоқда. Кимки Худонинг маъбадини бузса, уни Худо уради. Чунки Худонинг маъбади муқаддасдир; бу маъбад эса сизларсиз. Ҳеч ким ўз-ўзини алдамасин. Сизлардан ким бу дунёда доно бўламан деса, доно бўлиш учун ўзини ақлсиз деб билсин. Ва яна шундай ёзилган: “Худованд биладир-ким, Донолар фикр-хаёлоти пучга чиқур”. Шунинг учун ҳеч ким одамийлик билан мақтанмасин. Чунки ҳамма нарса ўзингизники: Павлус, Аполлос, Кифа ҳам, дунё ҳам, ҳаёт ва ўлим ҳам, шу дам ва келажак ҳам – ҳаммаси сизларники. Сизлар эса – Масиҳники, Масиҳ эса – Худоникидир. Худо бизни Ўзининг ҳалқи ва Муқаддас Рух яшайдиган маъбади қилиб, янгитдан яратди.

Narrator 2 Эски Аҳдда Худо Ўзининг маъбадини бузганларни жазолагандек, ҳозир ҳам нотўғри ҳаракатлар билан бирликка қаршилик қилганларни ёки жамоатнинг негизи, Худонинг янги маъбадини бузмоқчи бўлганларни Худо кўриб турибди. Худо бундайларни жазолашга қодир. Қанчалар бу дунё Худонинг Шохлигига қарама-қарши экан, бу дунёда ақлсиз кўринганлар, Худо учун ақиллидир. Инсонларнинг назарида омадли бўлгандан кўра, бу дунёнинг кўз қарашида ақилсиз бўлиб, Худодан бўлган ақлга ва кучга эга бўлиб, Масиҳнинг изидан бориш яхшироқдир. Хушхабар ишчилари — Масиҳнинг хизматчилари ва Худонинг нажот ҳақидаги режасининг ваъзхонлари бўлиб ҳисобланади. Улар ўзларини шон-шуҳратини излашмайди. Улар фақат Раббийдан мақтовлар кутишиб, бутун юраги билан Унга хизмат қилишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top