MP3

Narrator 1 “Эй бефаҳм галатияликлар! Ким сизларни сеҳрлаб қўйди? Ахир, Исо Масиҳнинг хочга михлангани кўз ўнгингизда аниқ тасвир этилмаганмиди?! Сизлардан фақатгина бир нарсани сўраб билмоқчиман! Хўш, сизлар Руҳни қандай қилиб олдингизлар: қонунга амал қилиш орқалими ёки эшитганларингизга ишониш орқалими?”

Ассалому алайкум. Нақадар қаттиқ сўзлар, шундай эмасми? Аммо Павлус нега бундай деганини билсангиз, балки сиз ҳам Павлуснинг фикрига қўшилган бўлардингиз. Галатиялик масиҳийлар даставвал хушҳабарни Муқаддас Рух ёрдамида қабул қилган ва Худога бўлган имони асосида ҳаётларини бошқарган бўлсалар, бироз вақтдан сўнг, баъзи қонун асосида яшашдан воз кечмаган кишиларнинг нотўғри таълимотига oғиб кетиб, ўз кучларига таяниб иш кўрини бошладилар. Бу ҳақида эшитган Павлус уларни хатларида койиган.

Narrator 2 У Галатиялик масиҳийларга шундай дейди: “Хўш, сизлар Руҳни қандай қилиб олдингизлар: қонунга амал қилиш орқалими ёки эшитганларингизга ишониш орқалими?” Албатта жавоб битта: улар Муқаддас Руҳни эшитганларига ишониш орқали қабул қилган эдилар. Худди шу мактубнинг 3-5 оятларида у шундай дейди: “Сизлар шунчалик бефаҳммисизлар? Руҳ қудрати билан янги ҳаёт бошлаган экансиз, энди уни ўз инсоний

кучингиз билан камолга етказмоқчимисиз? Татиб кўрганларингизнинг ҳаммаси беҳуда кетдими? Наҳотки, ростдан ҳам беҳуда кетган бўлса?! Худо сизларга Ўз Руҳини ато этиб, орангизда мўъжизалар яратмоқда. Нима деб ўйлайсиз: У буни қонунга амал қилганингиз учун қиляптими ёки эшитганларингизга ишонганингиз учунми?!” Ахир Муқаддас Руҳ иноятини татиб кўрган инсон қандай қилиб яна эски таълимотига асосан яшаши мумкин.

Narrator 1 Руҳ билан бошқарилган ва ҳаётларида Худонинг яхшилигини тотиб кўрган ва шу ҳақиқатнинг чинлигига ишонгани учун қанча қийинчиликлар ва синовлардан ўтган инсон қандай қилиб, жуда тез ўзгариши ва ёлғон таълимотга берилиб кетиши мумкин?! Ҳаворий Павлус уларнинг Исо Масиҳдаги ҳаётини яхши билгани учун ҳам, уларнинг бунчалик тез унутгани учун койиган. “Сизлар шунчалик бефаҳммисизлар? Руҳ қудрати билан янги ҳаёт бошлаган экансиз, энди уни ўз инсоний кучингиз билан камолга етказмоқчимисиз?” Муқаддас Руҳ кучи билан бошлаган ҳаётингизни ёки бирор бир ишингизни қандай қилиб ўз кучингиз билан давом эттиришингиз мумкин. Муқаддас Руҳ қилган ишни бирортамиз бажара оламизми? Мен бундай қилолмайман. Ким ўз ҳаётини ва ўзлигини ўзгартира оларкан? Бунга фақат Худованд қодир. Шунинг учун ҳам ҳаётимизда инсон кўзи кўриб қулоқлари эшитмаган ишлар содир бўлиши учун бизга Худованднинг ўзи ёрдамга келиши керак.

Narrator 2 Галатияликларга мактубининг 3 бобида Павлус қонуннинг вазифаси ва имон ҳақида тўлиқ ва кенг маълумот беради. “Қонунга амал қилиш орқали Худони мамнун қилмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси лаънат остидадир. Ахир, Муқаддас Битикларда: “Қонун китобидаги амрларнинг ҳаммасини тўлиқ бажармаганлар лаънат остидадир!” деб

ёзилган–ку! Шундай экан, кўриниб турибдики, қонунга амал қилиш билан ҳеч ким ўзини Худо олдида оқлай олмайди, зотан “солиҳ инсон имон туфайли ҳаётга эга бўлади.”

Ундай ҳолда қонун нима учун берилган? Қонун гуноҳкорлигимизни кўрсатиш учун берилганди. Калом Иброҳим ҳақида шундай дейди: “У Худога ишонди, мана шу ишончи учун Худо уни солиҳ, деб билди.” Худо даставвал Иброҳимга: “Барча халқлар сен орқали барака топадилар”, деб Хушхабар келтирган. Муқаддас Битиклардаги бу оят шуни кўрсатадики, Худо халқларни имон орқали оқлайди.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top