Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худонинг ҳақиқатига эга бўлиш ва Унинг оиласига қабул қилиниш жуда ажойиб. Сиз энди ҳақиқатни биласиз ва ҳақиқат асосида Худонинг иродасига кўра яшашда давом этасиз. Аммо афсуски, бизнинг гуноҳкор танамиз эски одатлари ва характерини осонликча унутмайди. Ҳар сафар нимадир қилиш керак бўлганда, эски танамиз истакларини бир четга суриб қўйиб, янги тананинг сифатларини қўллашимизга тўғри келади. Илк масиҳийлар ҳам мана шунадай руҳий жангларни бошларидан кечиришган. Биз каби улар ҳам баъзан уддалашган, баъзан эса қоқилишган. Ҳаворий Павлус Кориф шаҳридаги имонлиларнинг шу каби қоқилишлари ҳақида эшитиб уларга шундай дейди: “Сизлардан бирингизнинг бошқа бировга даъвоси бўлса, қандай қилиб азизлар ҳузурида эмас, инсофсизлар ҳузурида суд бўлишга жасорат этасизлар? Азизлар дунёни ҳукм этишларини наҳот сизлар билмасангиз?
Narrator 2 Модомики сизлар дунёни ҳукм қилар экансиз, наҳотки деярли аҳамиятсиз ишларни ҳам муҳокама қилишга лаёқатли бўлмасангиз? Биз фаришталарни ҳукм этишимизни билмайсизларми? Шундай экан, тирикчилик ишлари қаерда қолди?” Имонлилар бир-бирлари билан даъволашиб, дунёвий судларга мурожат қилганликлари учун, Павлус буни мағлубият деб ҳисобламоқда. Бу жамоатга ва Худога қарши ҳақоратдир. Албатта имонлиларнинг бундай ишлари Худонинг номини шарманда қилади. Ахир Худо ваъда этганига кўра, дунёнинг сўнгги кунида биз имонлилар Раббимиз билан бирга, бу дунёни ва гуноҳ қилган фаришталарни ҳукм қиламиз-ку! Сиз қадрлаган Худонинг исми ва хушхабарнинг шуҳратини уялтириб қўймаяпсизми?” Павлус жуда кўп қийинчиликлардан ўтган ва руҳий камолга етган ҳаворий эди. У тортишишлар масиҳийларга ҳос эмаслигини уқтиради.
Narrator 1 “Сизлар эса тирикчилик масалалари ҳақида даъволашиб, имонлилар жамоатидаги обрў-эътиборсиз кишиларни ўз ҳакамларингиз қилиб қўясизлар. Сизлар уялинг, деб шуларни айтяпман. Наҳотки орангизда ўз биродарлари орасида ҳакам бўладиган биронта ҳам доно одам йўқ? Ҳолбуки, биродар биродар билан даъволашмоқда-ю, бу ҳам имонсизлар олдида!”. Коринф жамоати хочнинг донолигини ақилсизлик деб ҳисоблаб, инъомлар билан мағрурланиб, жамоатнинг бўлинишига сабаб бўлишди. Ҳақиқатдан ҳам бу “чақалоқ” жамоат бўлиб, ораларида имонлиларга маслаҳат берадиган ҳакамлар бўлмаган. Улар ўзларининг хохишларига дунёвий ҳакамлар орқали эришишни хохлаб, хоч йўлини менсимай уни рад этган эдилар. Агар биз Худони севгисини билмай, мағрур бўлиб кетсак, унда биз ўзимизни имонли деб аташимизга ҳаққимиз йўқ. Бу талашиб тортишиш имонлиларнинг мағлубияти эди.
Narrator 2 У сўзини давом эттириб шундай дейди: “Ҳар ҳолда бир-бирингиз билан даъволашишнинг ўзи ҳам сизлар учун тамоман мағлубиятдир. Ҳақсизликка чидаб турганингиз сизлар учун яхшироқ бўлмасмиди? Ҳақ-ҳуқуқингиз топталгани сизлар учун яхшироқ бўлмасмиди? Лекин сизлар, аксинча, ўз биродарингизга ноҳақлик қилиб, уни ҳақ-ҳуқуқдан маҳрум қиляпсизлар. Имонли бўлган биродарларимиз билан судлашиб, севгимизни оёқ ости қилгандан кўра, хақсизликка чидаб турганимиз яхшироқ бўларди. Хатто сиз ғолиб чиқиб, душманингиз жазоланса ҳам, бу ғалаба бўлмайди, чунки бу Масиҳнинг номига ва жамоатга катта зарар етказади. Бугун Худо севгисининг бошқарувида, Масиҳнинг шоншуҳрати учун, сиз ўз хохшингиз билан қандай ноҳақликларга чидаб келмоқдасиз? Умид қиламизки, бу каби муаммолар сизнинг орангизда йўқ.