MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Муқаддас ва мукаммал Худо ҳамма нарсани фақат мукаммал қилиб ярата олади. Мукаммаллик Унинг табиатини хусусияти. Кейинчалик кўрсак бўладики, Худонинг яратганлари ўзгарди, лекин аввалига мукаммал эди.

Муқаддас Китоб бизга қайта-қайта: “Худо Ўзи яратган ҳамма нарсага назар солди. Булар жуда ажойиб эди,”- деб айтди. Худо бутун ўсимлик ва ҳайвонот оламини оқ-қора рангда қилса бўларди, аммо бунинг ўрнига Худо бу оламни ранг-барангликка тўлдириб ташлади.

Худо нафақат рангларни, балки бу рангларни қабул қила оладиган кўзларни ҳам яратди. Худо овқат пишириш учун ўсимлик ва ҳайвонларнинг бўлиши ҳақида ҳам ўйлаб қўйди. Ахир Худо ҳамма озиқ-овқатларни ўпка-жигардан бўлган колбасанинг таъмида қилиб қўйса бўларди-ку.

Тўғри, баъзиларга бу колбаса ёқади, аммо бундайлар кўп эмас. Худо бизни кўплаб таъмларни била оладиган қилиб ва шу билан бирга ана шу турли-туман лаззатли таъмларни яратди. Гулларга Худо ширин ҳид берди, инсон бурнини эса ўша ҳидларни била оладиган қилди.

Атрофимиздаги ҳамма нарсадан ачиган тухумни ҳиди келиши мумкин эди, лекин Худо ўзгача қарор қилди. Худо ўсимлик дунёсини бир неча турини яратиш билан чекланса бўларди, аслида одамзодга ўшаниси ҳам етган бўларди.

Лекин йўқ, Худо турли-туман ўсимликларни яратди. Шундай қилиб, Худо ҳақиқатан ҳам одамзодга ғамхўрлик қилади. Муқаддас Китоб айтадики, Худо бизга ҳамма нарсани хурсанд бўлишимиз учун саховат билан беради. 1-Тимўтийга мактубининг 6 боби 17 ояти.

Табиатнинг чексиз хилма-хиллигини яратиш учун Худо нафақат қудратли, балки севувчи ва ғамхўр бўлиши керак. Бу ҳақда бизни ўраб турган дунё гувоҳлик беради. Инсоният Худонинг яратганларига ҳайрон бўлишдан тўхтаяпти.

Асрлар давомида одамзоддан у кўра олмаган ва тушуна олмаган нарса яширин бўлиб келди. Лекин энди, электрон микроскоп, ядрони бўлиш ускуналари, улкан телескоплар ва бошқа ускуналар бор бўлган бир пайтда биз ҳозирга қадар кўзга кўринмаган нарсаларни кўра оламиз.

Бу кашфиётларни ҳеч қанақасига зерикарли деб бўлмайди. Биз қанчалик кўп билсак, шунчалар ҳайратланиб борамиз ва ҳали жуда кўп нарсани билмаслигимиз очилиб боряпти. Бироқ бу нарсалар азалданоқ бор эди, буларни ҳаммасини қудратли Худо яратган. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top