3:24

Руҳий инъомлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Сиз Худодан олган инъомингизни биласизми? Агар буни аниқ билсангиз, сиз учун хурсандмиз. Бироқ, орамизда ҳали ҳам ўз инъомини қидираётган, ҳали аниқ билмайдиган биродарлар ҳам топилади. Бугун эса айнан руҳий инъомлар ҳақида суҳбатлашамиз. Каломда улар ҳақида аниқ шундай дейилади: “Эй биродарлар, Муқаддас Руҳнинг инъомлари ҳақида бехабар қолишингизни истамайман. Эсингиздами, сизлар бутпараст бўлган вақтингизда гунг бутларга сажда қилар ва жуда маҳлиё бўлар эдингизлар. Шунинг учун сизларга шуни билдиряпманки, Худонинг Руҳидан илҳом олаётган ҳеч ким Исога лаънат айтмайди, шунингдек, ҳеч ким Муқаддас Руҳ илҳомисиз Исони Раббим деб айта олмайди. Руҳий инъомлар ҳар хилдир, Руҳ эса биттадир. Хизматлар ҳар хилдир, Раббимиз эса биттадир. Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир.

Narrator 2 Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади. Биров Руҳ илҳоми билан ҳикматли каломни айтади, бошқасига ўша Руҳ билимли гапиришни ато этади. Ўша Руҳ бировга имон кучи, бошқасига эса шифокорлик инъомларини бахш этади. Бировга мўъжизакорлик кучлари, бошқасига башоратгўйлик, яна бошқасига руҳларнинг фарқига бориш қобилияти насиб этади. Бирига турли тилларда гапириш, бошқасига бу тилларни таъбир қилиш илҳоми келади. Буларнинг ҳаммаси эса ўша битта Руҳ таъсирида содир бўлади, Руҳ Ўзи хоҳлагани бўйича, бу қобилиятларни ҳар кимга алоҳида тақсимлайди.” Павлус жамоада, ўз инъомлари билан мақтанишни яхши кўрганлар оқибатида келиб чиқган тартибсизлик ҳақида гапирмоқда. Муқаддас Руҳнинг ҳақиқий хизмати номаълум тилларда гапириш, пайғамбарчилик ёки шифолаш орқали эмас, Исо Масиҳни тан олиш ва Унинг бошқарувига бош эгишдан иборат эканлигини тушинтирмоқда.

Narrator 1 Муқаддас Руҳ инъомлари хар кимга фаолиятига қараб берилади. Инсонлар хар бир инъомни қадрига етиши ва ҳар бир инъомни тенг кўриши керак, бироқ уларни хаммаси Муқаддас Руҳ тарафидан бўлиб, жамоадагиларнинг хаммасига фойда бўлиши учун берилгандир. Биз инъомларимизни тенглаштиришимиз керак эмас, уларни инсонларга хизмат қилиш йўлида қўллашга ҳаракат қилишимиз керак. Агар бирор нарса мўъжизавий ёки ажойиб тарзда кўринса, бироқ одамни ўзгартирмаса, Худога бош эгишни, Худога ва одамларга бўлган севгини уйғотмаса, унда бу Муқаддас Руҳга ўхшагани билан, Муқаддас Руҳ инъоми эмас. Каломда: “Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади.”, дейилади. Агар ҳали Худодан олган имонингизни аниқ кўролмаган бўлсангиз, унда сиздаги инъом деб тахмин қилган қобилиятларингизни тахлил қилиб кўринг.

Narrator 2 Юқорида айтилганидек, у умумий манфаат учун хизмат қилаётган бўлса, шу инъом билан Худога хизмат қилаётган бўлсангиз ва Масиҳнинг характерини шакллантираётган бўлсангиз, унда бу чиндан ҳам сизга Худодан берилган инъомдир. Борди-ю шунда ҳам инъомингизга шубҳа қилаётган бўлсангиз, унда атрофдаги биродарлардан сўранг. Чунки, кўп ҳолларда сиз эътибор қилмаган ва кўрмаган ҳислатларингиз ва инъомингизни аниқ кўришади. Энг муҳими инъомларингизни кўриш учун тинимсиз ибодат қилинг. Худованд сизга албатта жавоб беради. Уни топганингиз заҳоти уни Худо йўлида ишлатишга киришинг. Жамоадаги масиҳийларни ажратиб турадиган ҳислатлари Худонинг севгиси, Худога ва бир-бирларига бўлган хизмати. Инъомлари орқали қиладиган хизмати.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top