3:16

Битирувчиларга маслаҳатлар

MP3

Narrator 1Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Мактаб имтихонларидан яхши бахоларга топширган, ўқувчиларнинг олдида, “Қандай касбни танласам экан?”, деган савол кўндаланг туради. Албатта ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун, келажакда яхши касбни танлаш ва омадли бўлиш жуда муҳим. Шунинг учун ҳам дунёнинг энг бой одамларидан бири Бил Гейтс касб танлаш муаммоси билан боши қотган ёшларга қуйидаги маслаҳатларини беради. Бизни диққат билан тингланг. Бу маслаҳатлар катталарга ҳам бирдек фойдали бўлиши мумкин. Университет ёки коллеж битирувчилари ҳам Бил Гейтснинг ўзидан, бир неча маротаба келажакда қандай қилиб, омадли карьера қилиш мумкинлиги ҳақида сўрашган. Унинг жавоби шундай: Агар мен яна ёшлигимга қайтиб, бутун дунёга ёрдами тегадиган ишни танлаш устида бош қотирганимда, уч нарсага эътибор қаратган бўлардим.

Narrator 2 Биринчиси, сунъий онг. Биз эндигина сунъий онг одамларнинг ҳаётини самарали ва чиройли қилиши мумкинлиги ҳақида билиб қўллаб кўряпмиз. Иккинчиси, энергия. Агар қашшоқлик ва иқлим ўзгариши билан курашадиган бўлсак, энергияни тоза, ишончли ва қўлга киритса бўладиган қилишимиз керак бўлади. Учинчиси, биологик изланишлар. Бу изланишлар деярли одамларга кўпроқ ва бахтлироқ яшаш имконларини бермоқда. Шундай нарсалар борки, улар сиз танлаган карьерангиздан кўпроқ аҳамиятга эга. Мен бу нарсаларни аввалроқ билаганимдан афсусланаман. Ўшанда мен таълим олиш энг муҳими деб ўйлардим. Аслида таълим олишнинг турли кўринишлари бор. Мен Майкрософт компаниясига асос солаётганимда, “Агар ажойиб кодни ярата олсанг, демак, одамларни ёки маркетинг гурухини ҳам яхши бошқара оласан.” Аммо адашган эканман.

Narrator 1 Мен ишлаш жараёнида одамларнинг турли обилиятларини қадрлашни ўргандим. Агар сиз ҳам уларнинг қобилиятларини қадрлашни қанча тез ўргансангиз, ҳаётингиз ёрқинроқ ва бойроқ бўлади. Мен афсусланадиган яна бир нарса бу – ҳақиқий адолатсизликни эртароқ билиб олмаганимдир. Мен бу адолатсизликни 40 ёшимгача билмаганман. Рафиқам билан Африкага борганимизда, кўрганларимиздан ҳайратга тушдик. Қайтиб келгач эса кўпроқ ўргана бошладик. У ерда миллионлаб болаларнинг касалликлардан ўлиб кетаётганини ва бой давлатлар бунга парво ҳам қилмаётганини миямизга сиғдиролмасдик. Бу дунёдаги энг катта адолатсизлик эди. Ҳозирги ёшлар мен ёшлигимда билганларимдан кўпроқ билади. Бугунги кундаги технологик ривожланишлар сизга бу адолатсизлик билан курашишингиз учун кўпроқ имконият беради.

Narrator 2 Бугунги ёшларга энг катта маслаҳатим – атрофингизга сизни ҳозиргидан ҳам яхшироқ бўлишингизга маслаҳатлари ва кучи билан ёрдам берадиган одамларни кўпроқ йиғиб олинг. Атрофингиздаги одамларнинг бахтли эканлиги, сизнинг бахтингиз. Уларнинг сизни қанчалик қадрлаши ва севиши сизнинг бахтингиз. Агар битириш кунингизга совға беришимнинг имкони бўлганида “Табиатимизнинг энг яхши фаришталари” деган китобни совға қилган бўлардим. Жиддий муаммоларни рад этманг. Аксинча, уларни ўзингизга бўлган ишонч билан ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Бу мени дунёқарашимни асоси ҳисобланади. Бу нарса кўпгина ишбилармон ва муваффақиятли кишиларни қийин дамларда руҳан тушмасликка ёрдам берадиган қуролидир. Азиз тингловчи, агар Билл Гейтс ва бошқа дунё таниган энг муваффақиятли бизнес олами вакилларининг ҳаётидан ўрнак олишни истасангиз, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиз сизга етарлича маълумот тақдим қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top