3:30

Бахт нима?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Инсон дунёга келиб, ақлини танибдики, бахтли бўлишни истайди. Аммо ҳамма бахтни турлича тушунади. Ким учундир, бу бойлик бўлса, бошқалар учун, саломатликдир. Келинг, бугун бу мавзуга руҳий томондан ёндошиб, унга ҳақиқий жавобни топишга ҳаракат қиламиз. Бахт нима? Сиз бахтлимисиз? Агар бахтли бўлсангиз, нима учун бахтлиман деб ўйлайсиз? Шубҳасиз ҳамма бахтни қидиради. Аммо ҳамма ҳақиқий бахт қандай бўлишини биладими? Бахт бу- инсон ўз ҳаётидаги ҳолатлардан қаноатланганда кечадиган ҳис ёки жараёндир. Американинг Гарвард Университети бутун дунёга машҳур Университетлардан бири. Бу университетнинг баъзи олимлари ҳақиқий бахт нима, деган саволга жавоб топиш учун 70 йилдан кўпроқ вақт давомида 200дан ортиқ одамлар ҳаётида изланиш олиб борди. Гарчи бу масиҳий университет бўлмаса ҳам, улар олиб борган изланишларнинг натижаси жуда аҳамиятли чиқди.

Narrator 2 Уларнинг тадқиқотлари хулосасига кўра, бахтнинг асоси саломатлик ва бойлик эмас, меҳр-муҳаббатли инсонларда экан. Имонли сифатида бу фикрга қўшиламан. Бахтли бўлиш учун зарур бўлган севги муносабатлари борасида сизлар билан уч нарсани бўлишмоқчиман. Биринчиси, бу Худо билан муносабат. Бу инсон ҳаётидаги энг муҳим муносабат саналади. Худованд бизни яратган, аммо одам Ато билан момо Ҳавонинг гуноҳидан сўнг Худо билан инсон ўртасидаги муносабат бузилди. Уларнинг итоатсизлиги орқали дунёга гуноҳ кириб келди. Бу гуноҳ бизни Худодан ажратди.Бу муносабатни тиклаш учун, Худованд Ўз ўғли Исо Масиҳни бизнинг гуноҳларимиз эвазига қурбонлик қилиб юборди. У бизни Исо Масиҳдаги имонимиз орқали оқлади. Фақат Исо Масиҳ орқали инсоният Худо билан ҳақиқий муносабат қура олади. Бу Худонинг инояти. Чунки У бизни севади ва биз билан муносабат қилишни истайди.

Narrator 1 Нима учун Худо бидан муносабат қилганимизда ўзимизни бахтли сезамиз? Исо Масиҳ орқали Худо билан ярашганимиз учун биламизки, Худо бизни ўзининг фарзандлари сифатида қабул қилган. У бизни ташлаб кетмаслигини ва У биз билан бирга эканлигини биламиз. Унинг биз учун режалари фақат бизнинг яхшилигимиз учун эканлигини ва ҳаётимизда кечадиган қийинчиликлар бизни тоблаш учунлигини, Унинг муҳаббатидан бизни ҳеч нарса ажрата олмаслигини биламиз. Имонли бўлиб, Худо билан яқин муносабаи қилсак, юрагимизда тинчлик бўлмайди. Худо ҳар доим бизга яқин. Агар Худо билан муносабатларимизда муаммо бўлса, демак биз Худодан узоқлашганмиз. Балки Худо олдида тавба қилмаган қандайдир гуноҳимиз туфайлидир? Балки ибодатларимизга жавоб олмаганимизда, Худо бизни эшитмайди ва биздан узоқда деб ўйлаганимиз учундир? Қандай қилиб Худо билан муносабат қилишимиз мумкин?

Narrator 2 Бунинг учта оддий жавоби бор. 1. Ибодат 2. Калом ўқиш 3. Имонлилар билан муносабат. Иккинчиси бу – ўзимиз билан муносабат. Аввало биз ўзимизни қандай бўлсак, шундайлигимизча қабул қилишимиз керак. Чунки биз Худонинг суратида яратилганмиз. Биз Исо Масиҳдаги ўрнимизни билишимиз керак. Биз Худонинг болаларимиз. Баъзан ўз-ўзимизни кечира олмаганимиз учун бўлолмаймиз. Биз ўтмишда қилган хатоларимизни эсдан чиқара олмаймиз. Инсон ўзи билан муносабатда бахтли бўлиши учун, бу муносабатнинг икки томони яхши ривожланиши керак. Руҳий ҳаётига диққат қилиши керак. Жисмоний танамиз озуқага муҳтож бўлганидек, руҳимиз ҳам озуқага ва парваришга муҳтож. Ўзимиз билан муносабатда руҳий озуқанинг ўрни ҳақида кейинги суҳбатларимизда батафсил маълумотга эга бўламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top