3:27

Хурмо — минг дардга даво

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Хурмо меваси жуда ҳам ўзига хос, анчагина фойлади ҳусусиятлари билан танилган мевалардан биридир. Аммо бугун биз сўз юритмоқчи бўлган мева бу Араб хурмоси, деб номланади. Бу меванинг қоқисини еб кўрмаган одам топилмайди. Бу мева қоқиси бизда рамазон ойида жуда кўп истеъмол қилинадиган маҳсулот саналади. Хурмо қоқиси — саломатликни мустаҳкамловчи ва умрни узайтирувчи ажойиб мева. Айтишларича, Хитойда асосан хурмо қоқиси билан озиқланиб узоқ умр кўрувчилар бор. Бу жуда фойдали маҳсулот, кўп парҳезшунослар ширинлик ўрнига хурмо қоқисини истеъмол қилишни тавсия қилишади. Бундан ташқари, хурмо қоқиси қадим замонлардан бери ўзининг шифобахш хусусиятлари билан машҳур. Тиббиётда қонда қанд моддасининг камлиги кўпинча инсоннинг ҳаддан ташқари очқашига олиб келиши тасдиқланган.

Narrator 2 Атиги бир неча хурмо қоқиси истеъмолидан кейин эса очлик ҳисси йўқолади. Шундай экан, рўзадор инсон таом тановулига ўтишдан аввал хурмо қоқисидан еб олса, меъёрдан ортиқ овқат еб қўймайди ва ўзининг жисмоний ҳамда маънавий саломатлигига зиён етказмайди. Хурмо қоқиси аксарият бошқа меваларда мавжуд бўлмаган 6 хил аминокислотага эга. Хурмо қоқиси мия фаолияти ва нормал руҳий ҳолатни сақлаб қолиш учун (айниқса, кекса ёшда) зарур бўлган муҳим аминокислота — триптофанга ҳам бой. Триптофан қаришга тўсқинлик қилади: унинг таомномангизда бўлиши ҳужайралар қаришини тўхтатиш имконини беради. Бундан ташқари, айнан триптофан туфайли хурмо қоқиси тинчлантирувчи ҳамда уйқуга элитувчи таъсирга эга. Хурмо қоқиси триптофандан ташқари яна бир аминокислота — глютаминга эга бўлиб, у ортиқча ошқозон кислотасини бартараф этиб, жиғилдон қайнашининг олдини олади.

Narrator 1 Шунингдек унда селен ҳам мавжуд бўлиб, у саратон ва юрак касалликлари хавфини камайтиради, иммун тизимини мустаҳкамлайди. Катта миқдордаги қанд моддасининг В5 витамини билан уйғунлашуви туфайли хурмо дарахти мевалари нафақат чанқоқни қондиради, балки жисмоний куч, қувватни тиклайди ва мия ҳамда асабни тетиклаштиради. Хурмо қоқиси таркибида холестерин бўлмайди. Хурмо қоқиси кам калорияли, шунинг учун уни бемалол ширинликларнинг ўрнига истеъмол қилсангиз бўлади, у вазннинг ошишига олиб келмайди. Олимларнинг фикрича, кунига 10 дона хурмо қоқиси истеъмоли инсоннинг магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга бўлган бир кунлик эҳтиёжи учун етарлидир. Шундай экан, фақат хурмо қоқиси ва сувнинг ўзи билан бир неча йил яшаб ўтиш мумкин.

Narrator 2 Замонавий тиббиёт ҳам хурмо қоқисининг хусусиятларини ўрганиб, бу маҳсулотнинг кўплаб фойдали хусусиятларини кашф қилган: • • хурмо қоқиси зарарли амёбалар билан курашишнинг ажойиб воситаси ҳисобланади; • хурмо қоқисида инсон организмида салбий бактерияларни йўқ қилувчи моддалар мавжуд; • хурмо қоқисида бачадоннинг тез қисқаришига олиб келувчи моддалар мавжуд бўлиб, бу аёлларда туғуруқ жараёнини  осонлаштиради, унинг тез ва нисбатан оғриқсиз ўтишига сабаб бўлади; • хурмо қоқисида тунда кўриш қобилиятини яхшиловчи A витамини бор; • таркибида В витаминининг мавжудлиги мушак тизимининг нормал фаолияти ва ривожи учун фойдали; • хурмо қоқиси иштаҳани яхшилайди; • оч қоринга хурмо қоқисини истеъмол қилиш паразитларни ўлдиради; Мияни кўп ишлатишга тўғри келганда, жисмоний толиқиш ва чарчашда, нафас йўллари касалликларида, камқонликда, ошқозон яраси ва саратоннинг олдини олиш учун, асаб тизимининг бузилишида хурмо қоқисини истеъмол қилиш тавсия этилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top