3:30

Иш жойида узр сўрашдан қўрқманг!

MP3

Narrator 1Ассалому алайкум. Ҳар биримиз хато қиламиз, аммо афсуски, узр сўраш доим ҳам осон бўлмаган. “Кечиринг” сўзини айтиш, гўёки сиз ҳақингизда кучсиз ва нотавон, деб ўйлашларига сабаб бўладигандек туюлади. Чунки биз ҳар доим кучли кўринишга интилиб келамиз, айниқса, бизнес соҳасида фаолият юритаётган бўлсак. Аммо иш жойида мавридли узр сўраш анча фойдалидир, чунки у авваламбор ишончни мустаҳкамлайди. Гарвард бизнес мактаби  иш жойида узр сўраш каби ҳолат бўйича мустақил тадқиқот олиб борди. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, иш жойида узр сўраш, аввало, ҳамкасблар орасида ўз обрўсига обрў қўшади ва жавобгарлик ҳиссидан кишини озод қилади. Чунки айрим одамларда барча нарсада ўзини айблаш ҳисси мужассам. Улар ҳатто бемаврид ёмғир ёғиб юборса ҳам ўзларини айбдор ҳисоблашади. Тадқиқотчиларнинг айтишича, ҳаддан ташқари узр сўраш ҳам бўлмайди.

Narrator 2 Бу ишончдан чиқиб кетишга ва обрўсизланишга олиб келади. Олиб борилган тўрт босқичли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, яхши ниятда самимий сўралган узр ишхонада ҳамкасблар орасида ишонч даражасининг ошишига сабаб бўлади. Лаборатория шароитида олиб борилган тадқиқотлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, ҳамкасблар кўпинча бир-бирларидан қарздор бўлишади ва ўз вақтида қайтара олишмагани учун хижолат чекиб юришади ёки ўзларини олиб қочишади. Бундай вазиятда шароитни тўғри баён этиб, юракдан узр сўраш лозим. Чунки самимий узр сўраш кишини ижтимоий жамиятдаги нуфузини оширишга хизмат қилади. Оддий тушунарли тилда айтадиган бўлсак, узр сўрашдан мутлақо қўрқманг! Чунки юксак аҳлоқингиз юксак ижтимоий наф келтиради.

Narrator 1 Табиийки биз вазифага бор эътиборни қаратиш ва уни бажаришни бошлаш учун маълум бир ҳолатдаги стрессни бошдан ўтказамиз, шу стресслар ҳам нотўғри иш қилиб, кимнингдир кўнглини оғритишимизга сабаб бўлади. Бироқ у кучли ва узоқ вақт давом этадиган бўлса, биз юрак-қон томир касаллиги, депрессия ва когнитив функцияларнинг бузилишини “ишлаб олишимиз” мумкин. Ишхонадаги кўнгилсизлик ва ҳафагарчиликлар ҳам стресснинг янада ошишига сабаб бўлади. Хўш, унда нима қилиш керак?TalentSmart компанияси томонидан ўтказилган тадқиқотнинг кўрсатишича, иш жараёнида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 90 фоиз ходимлар босимни енгиш ва ўз ҳис-туйғуларини назоратда ушлаб туриш сир-асрорларини билишади. Ҳис-туйғуларни бошқаришдаги саккиз қоида бу кишиларга стрессни енгишда кўмак беради.  Сиз ишдан эътиборни қочириб, ҳаётда нимани қадрлашингиз ҳақида рўйхат тузиб чиқинг.

Narrator 2 Шунда ўзингизни анча енгил ҳис қила бошлайсиз. Миннатдорлик туйғуси кортизол даражасини 23 фоизга туширади. Бундан ташқари, Калифорния университетида ўтказилган тажриба натижаларига кўра, ҳар куни миннатдорлик туйғусини туядиган кишиларнинг кайфияти кўтарилиб, жисмоний ҳолати яхшиланади. Бундай ҳолатда ҳамкасбингиздан узр сўраш ҳам осонлашади. Ижобий фикрлар стрессдан қочиш ва узр сўрайдиган ишларни камроқ қилиш имконини беради. Тинчланиб, яхши нималардир ҳақида ўйлаш керак. Бу сизда яхши кайфият бўлса, осон вазифадир. Бироқ сиз дарғазаб бўлганингизда, ижобий ниманидир топиш жуда мушкул бўлиб туюлиши мумкин. Бундай ҳолатда яхшилаб ўйлаб кўринг ва кун давомида рўй берган ҳеч бўлмаса битта ижобий вазиятни эслашга урининг. Шуни яхши тушуниш керакки, ёмон кун давомида ҳам яхши нималардир содир бўлиши мумкин. Бизни тинглашда давом этинг ва албатта www.dilkashradio.com сайтимизга хам ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top