3:28

Меҳрибон ва доно ота-она

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон ота-оналар. Сизнингча меҳрибон ва доно ота-она бўлиш осонми? Буни ҳар бир ота-она турлича тушунишади. Яқинда бир она билан суҳбатлашишга имкон бўлганида, унинг қизиқ бир фикрига гувоҳ бўлдим. Унинг айтишича, у фарзандларини севади шунинг учун фарзандлари ҳато қилганида жахли чиқади ва овозини баландлатиб, маслаҳат беради. Бу тўғримикан? Албатта буни кўпчилик оқламаслиги мумкин, аммо у ўзича ҳақ. Шундай экан меҳрни ҳар ким турлича изхор қилади. Муҳими, фарзанд ота-онасининг меҳрини ҳис қилсин. Меҳрибон ва доно ота-оналар ўсмир фарзандлари билан қандай мулоқот қилишади? Очиқ мулоқот шуни англатадики, ота-она ўсмирнинг суҳбатга бўлган эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилади. Ота-оналар, ҳеч бўлмаса сизлар мулоқот қилишга доимо тайёр бўлинг! Тўғри, бу осон эмас.

Narrator 2 Муқаддас Каломда: «Сукут сақлашнинг ҳам, сўзлашнинг ҳам ўз вақти бор»,— дейилган. Эҳтимол, болангиз сўзлашни хоҳлаган пайтда, сиз сукут сақламоқчидирсиз. Балки сиз уй-рўзғор ишларини қилишга ёки адабиёт ўқишга вақт ажратгандирсиз. Аммо фарзандингиз сиз билан гаплашмоқчи бўлса, ишларингизни четга суриб, уни тинглашга ҳаракат қилинг. Чунки бундай имконият қайта такрорланмаслиги мумкин. Бунда Исо Масиҳдан ўрнак олишингиз мумкин. Бир сафар у дам олишга вақт ажратган эди. Лекин одамлар уни тинглаш учун йиғилиб келишганида, Исо дам олишнинг ўрнига, уларга таълим бера бошлади. Кўпчилик ўсмирлар ота-онасининг банд эканини билишади, аммо улар ота-онаси қачон бўлмасин ёрдамга тайёр эканлигига амин бўлишлари керак. Шунинг учун, ота-она эшитишга ва тушунишга шай бўлишлари лозим. Ўсмирлик чоғларингизни эсланг. Сизга қандай муносабатда бўлишларини истагансиз?

Narrator 1 Фарзанд ота-она диққат марказида бўлишни истатайди. Ота-онанинг бўш вақти пайдо бўлдими, фарзандлар билан мулоқот қилишга интилсин ва бу уларнинг ҳар иккисига ҳам қувонч келтиради. Борди-ю улар бўш вақтларини оила даврасида ўтказишмаса, болалар буни тезда пайқашади. Ўшанда ўсмирлар уйдагилари учун эмас, балки мактабдошлари учун кўпроқ аҳамиятга эгамиз деган қарорга келиб, оқибатда кўп муаммоларга дуч келишади. Баъзан, тажрибасиз ота-оталар фарзандлар билан нималар ҳақида суҳбатлашишни билишмайди. Аввало суҳбатлашишидан мақсадингиз бўлиши керак. Ҳар бир ота-она фарзанди тўғри ва баркамол инсон бўлиб етишишини истайди. Шундай экан, ҳар бир суҳбат фарзандга ота-она меҳрини бериши билан бирга тарбиялаши ҳам керак.  Агар ота-оналар фарзандларига ҳалоллик ва меҳнатсеварликни ҳали пайванд қилишмаган бўлса, ўсмирлик давридан бошлаб бунга ўргатишлари лозим.

Narrator 2 Калом бу ҳақида шундай дейди: “Сизларга айтганимиздай, осойишта ҳаёт кечиришни, ўз ишингиз билан машғул бўлишни, қўлларингиз меҳнати билан тирикчилик қилишни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйинг.” Ота-оналар шунингдек, уларни ахлоқан пок ҳаёт кечиришга ўргатишлари керак. Ҳикматлар китобида шундай ёзилган: “Ҳатто ёш болани ҳам хулқидан, тўғри ё поклигини ишларидан билса бўлади.” Бунда шахсан ўзларининг ўрнаги катта аҳамиятга эга. Масалан, Худовандни танимаган эрлар ўз «аёлларининг ор-номусли, покдомон хулқ-атворини кўриб, имон ҳақида бирон сўз айтилмасданоқ қойил қолганлари» каби, ўсмирлар ҳам ота-онасининг хулқидан тўғри йўл тутишни ўрганишади. Болалар билан салбий ва йўлдан оздирувчи ишлар ҳақида cухбатлашиш, фарзандларининг бундай таъсирга қандай муносабатда эканлигини билишлари керак, бунинг учун эса мазмунли суҳбат қуриш зарурдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top