3:29

«Фосиқлар маслаҳати»

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бу дунёда яшар эканмиз, инсонлар маслаҳатига қулоқ тутиш ва энг муҳими тўғри маслаҳатни нотўғриларидан ажрата билиш лозим. Худованд Каломида доноликка эга бўлиш ҳақида ёзилади. Худованддан донолик беришини сўранг ва у сизга беради. Нотўғри ва ёмон маслаҳатни таниб олиш учун донолик керак. Афсуски, бизга маслаҳат берувчиларнинг кўпчилиги ярамас ва фосиқлардир. Забурнинг 1 боби 1-ояти «фосиқлар маслаҳати» қанчалик хавфли эканидан огоҳ сўзлари билан бошланади. “Шундай инсонлар саодатлидир: Улар фосиқлар маслаҳатига юрмайди, Гуноҳкорлар йўлида улар турмайди, Мазахчилар орасида улар ўтирмайди. Ҳа, улар Эгамизнинг қонунидан завқ олади, Туну кун таълимотининг мағзини чақади.” Фосиқларнинг раҳбари «ёвуз шайтон»дир. Чунки Инжилда айтилганидек, «бутун дунё эса ёвуз шайтоннинг ҳукмида» ва у «бу дунёнинг ҳокими»дир.

Narrator 2 Бинобарин, бу дунёнинг маслаҳатларидан аксарияти унинг фосиқ фикрлаш тарзини намоён этиши ажабланарли эмас. Фосиқларнинг маслаҳати нима билан ажралиб туради? Умуман олганда фосиқ одам «Худони менсимайди» (Забур 9:34). Масалан, уларнинг жуда кенг тарқалган маслаҳатларида Худога нисбатан ҳурматсизлик ва менсимаслик кўринади. Замонавий жамият «тана нафси, ҳирсли кўзлар, маишатга оид кибр-ҳаво»ни даъват этмоқда. Ҳамма ёқдан «Бу беш кунлик дунёда яшаб ол!» деган шиор эшитилмоқда. Бутун дунё бўйлаб фирмалар 500 миллиард доллардан зиёд маблағларини рекламага сарфлаб, бўлар-бўлмас нарсаларни харид қилишга ундайди. Бундай даъватлар натижасида барча инсонларнинг нафақат харид қилган нарсаларга муносабати, балки муваффақиятга бўлган нуқтаи назари ўзгарди.Уларнинг фикрича, ушбу нарсаларсиз бахтга-ю муваффақиятга эришиш имконсиздир.

Narrator 1 Лекин бундай фикрлаш тарзи нотўғри бўлиб, «Отадан [Худодан] эмас, балки дунёдандир. Парвардигоримиз нима ҳақиқий бахт келтиришини билади. Унинг маслаҳати «фосиқларнинг маслаҳати»дан фарқ қилади. Бинобарин, Худонинг мамнуниятини қозонишга интилаётиб, дунё тақдим этаётган муваффақият йўлидан юриш — бирданига икки йўлдан юриш билан баробар. Ахир бу имконсиз-ку. Муқаддас Китоб: «Бу дунёга уйғунлашманглар»,— деб огоҳлантирмоқда. Дунё сизни шакллантиришига йўл қўйманг. Шайтоннинг таъсири остида бўлган дунё манфаатимизни кўзлаётгандай туюлиши мумкин. Бироқ эҳтиёт бўлиш лозим. Зотан шайтон ғараз ниятларини кўзлаб, ҳатто биринчи аёлни, Момо Ҳавони алдаган эди. Сўнг эса у орқали Одам Атони ҳам йўлдан оздиришга муваффақ бўлди. Бугун ҳам шайтон ўз фосиқ маслаҳатларини ёйиш учун одамлардан фойдаланади.

Narrator 2 Яшаш давомида Худованднинг Каломида битилган маслаҳатларга итоат қилиб яшаш имонлига муваффақиятли ҳаёт ато этади. Хўш, бу дунёнинг салбий таъсирига қандай қарши туриш мумкин экан? Забурнинг 1-саноси 2-оятида бахтли ва муваффақиятли инсон ҳақида: «Худованднинг Қонунидир унинг завқу орзуси, туну кун Тангри Қонуни ила банддир фикри-зикри»,— деб айтилади. Худованд Ёшуани Ўз халқининг йўлбошчиси қилиб тайинлаганида, унга: «Таврот китобида ёзилганлар тилингдан тушмасин… кечаю кундуз улар ҳақида фикр юритгин»,— деб буюрди. Дарҳақиқат Худонинг каломини ўқиб, мулоҳаза юритиш муҳим, лекин Ёшуа шунингдек «уларни битта қолдирмай бажариши» керак эди. Албатта, шунчаки Муқаддас Китобни ўқиш мўъжизавий равишда сизни муваффақиятли қила олмайди. Ўқиганингизни амалда қўллашингиз даркор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top