3:20

Касб танлаш ҳақида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳамма ота-оналар фарзандлари келажакда муваффақиятга эришишлари учун уларга энг тўғри келадиган, яхши маош тўланадиган касб танлашларига ёрдам беришни исташади. Аммо афсуски фарзандлар ота-оналарининг маслаҳатларига қулоқ осишмайди. Бугунги кунда фарзандларга маъқул яхши иш топиш ва бу ишда ўсиш учун нималар қилиш кераклигини тушунтириш осон эмас. Бошқа томондан эса, сизнинг ёш бўлган ва иш қидирган замонлар бугунги кунга тўғри келмайди. Бугун замон жуда ўзгарган, буни ҳам ёддан чиқармаслигингиз керак. Улар сиздан ҳам муваффақиятлироқ бўлишлари учун ҳаракат қилаётганингизни умуман тушунишмай, менинг истакларимга қарши чиқяпти, деб ўйлашади ва яхши ниятда бошланган суҳбат ҳам жанжалга айланиб кетиши мумкин. Фарзандимизга келажакда яхши касб топишлари учун қандай ёрдам бера оламиз?

Narrator 2 Биринчи ўринда уларнинг қобилиятларига, маҳоратига ва қизиқишларига қараб ёшлигиданоқ бирор тўгарак ёки клубларга беринг. Улардаги қобилиятни ўстиришга ҳаракат қилинг. Кейин эса улар улғайиб билим юртларига киришдан олдин ёки хунар ўрганиш арафасида ўз маслаҳатингизни беринг. Имкони бўлганида, мактабда ёки олий ўқув юртларида бирор бир лойиҳани амалга оширишига унданг. Чунки ўқувчилик ёки талабалик даврида лойиҳаларни амалга ошириши келажакда бирор корхонада ишлаши жараёнида лойиҳаларга бош-қош бўлишига ва муваффақиятли амалга оширишига ёрдам беради. Фарзанд мактабда ёки олий ўқув юртида ўқиши давомида ўзининг кучли томонларини кўрсатишга ҳаракат қилишига ва заиф томонлари устида ишлашига ёрдам беринг. У билан тез-тез ҳамсухбат бўлиб, керакли ва қизиқ фикрларни таклиф қилинг. Сизнинг бундай қўллаб қувватлашингиз унга далда беради.

Narrator 1 Албатта ўқиш давомида ёки ундан кейин бирор соҳада ишни бошлаганда ўзининг кучли томонлари кўриниб қолади. Шунга қарамай, фарзандингиз турли ишларни олиб бажаришига туртки бўлинг. Фақат қўлидан келадиган ишларни қилиб, бошқа ишлардан қўрқиши яхши эмас. Уларга айнан мана шундай ишларга қўл уриб ўзларига тажриба орттиришлари ишда муваффақият қозонишларига ёрдам беради. Бундан ташқари, ишдаги ходимлар ўртасидаги мусобақалар инсон фаолияти борасида ўз устида ишлашига ва муваффақият қозонишига ёрдам беради. Фарзанд олий ўқув юртини тамомлаб, ўз соҳаси бўйича ишга кирганида бу борада унга кўпроқ маълумот ва маслаҳатлар беришингиз керак бўлади. Ҳамкасблар орасида соғлом рақобат унинг янаям яхшироқ ишлашига, ўз ички қобилиятларини ишга солишига ёрдам беришини тушунтиринг. Шундай маслаҳатларга амал қилган фарзанд албатта ишда муваффақият қозониб, юқори лавозимларни эгаллаши мумкин.

Narrator 2 Агар битирувчи фарзандингиз келгусида қандай касбни танлашга ёки қобилиятларини аниқлашга қийналаётган бўлса-чи? Унда бу ҳолатда шошилмасликни маслаҳат беринг. У яхшилаб ўйлаб, қарор қилиши ва имкони бўлганида унга ота-она сифатида қобилиятлари борасида малсаҳатларингизни беришингиз мумкин. Унга баъзи ҳолларда сиз кутганингиздан ҳам кўпроқ вақт керак бўлиши мумкин. Шундай бўлса, ўқишга киришдан олдин ўзини бошқа соҳаларда синаб кўриши учун қўлингиздан келганча ёрдам беринг. Бир йил давомида у ўзига маъқул келган жойларда ишлаб, ўзи тенги одамлар билан кўришиб, гаплашиб фикрларини аниқлаштириб олишлари учун имкон ва вақт бўлади. У келгусида танлайдиган касби ўзи севадиган, қобилиятларига тўғри келадиган иш бўлса, бу иш орқали ҳам яхши маблағга ҳам эга бўлиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top