3:33

Севимли эмас

MP3

Narrator 1Ассалому алайкум. Бу гувоҳликни эшитганимда ёш коллеж ўқувчиларининг ҳаётига ичкаридан назар ташлагандек бўлдим. Бу гувоҳликни бир ёш имонли биродар шундай ҳикоя қилади: “Коллежда иккита футбол гуруҳи ташкил қилганмиз. Улардан бири ўша куни ютқазиб қўйди. Ўқитувчиларимдан бири ёнимга келиб: “Команданг нимага ютқазиб қўйганини биласанми? Албатта биласан, гуруҳингда ўша сассиқ, ҳеч ким ёқтирмайдиган Жюл Верн бўлгандан кейин, нима ҳам кутиш мумкин”. Унинг гапига эътибор қилмадим, аммо “ҳеч ким ёқтирмайдиган”, деган сўзи қулоғим остида жарангларди. Ҳамма уни негадир “Жюл Верн” деб атарди. Унинг ҳақиқий исми ва фамилияси қандайлигига қизиқиб ҳам кўрмаган эканман. Ундан ҳар доим ёмон ҳид келарди. Ундан ташқари қўпол ва бесўнақай ботинка кийиб юрарди. Коллеждаги деярли ҳамма ундан ўзини олиб қочар ва у билан мулоқот қилгиси келмасди. Масиҳий сифатида унга ачинардим.

Narrator 2Ўшанда ўйлаб қолдим. Мен Худони билганим учун ҳаммани севишим керакми? Ҳатто безори, коллежни қўлига олволган Рустам ва Жавохирни ҳамми? Бу болалаларни ҳам кўпчилик ёқтирмайди, фақат безори бўлганлари учун қўрқиб, ҳурмат кўрсатишади. Аслида улар ҳам худди Жюл Верндек севимли эмас. Исо Масиҳ Муқаддас Каломда: “Энг муҳим амрлардан иккинчиси: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.” Булардан буюкроқ амр йўқ”, деган эди. Масиҳ “уларни ёқтир”, демаган, “уларни сев”, деган. Ҳеч ким қўшнисини танлай олмайди. Уларни Худованд айтганидай севишга мажбур. Бу мактабдаги синфдошинг ёки коллеждаги ҳеч ким ёқтирмайдиган “безори” ёки “Жюл Верн” бўлиши ҳам мумкин. Масиҳ биздан жуда кўп нарсани талаб қилмаяптимикан? У коллежга қатнамаган бўлса, коллеждаги безориларнинг қандай расво болалар бўлишини билмаса.

Narrator1Агар коллежга борган бўлганида бундайларни севиш қанчалик қийин эканлигини билган бўларди. Аммо Масиҳ коллежда бўлмаган, деб уни айблай олмаймиз. Чунки у биз бошимиздан кечирган нарсаларнинг барини ўз ҳаётида кўрган ва бошидан кечирган. У бундай ҳолатда инсон нималарни ҳис қилишини ва қандай қийналишини яхши тушунади. Чунки унинг ҳам кичик укалари бўлган. Масиҳ икки ҳақиқатни яхши тушунган ва бизларга ҳам шуни уқтирмоқчи: 1. Ҳамма Худонинг суратида яратилган. Агар биз севилишга лойиқ бўлсак, демак бошқалар ҳам севилишга лойиқ. Гуноҳларимиз туфайли аслида ҳаммамиз севилишга лойиқ эмасмиз. Нафратга лойиқмиз. Аммо Масиҳ буни ўзгартирди. Агар Худо унга қарши гуноҳ қилганларни севса, биз ҳам уларни севишимиз керак. Лекин буни қандай қилишни билмасдим. Масиҳнинг ўзи менга ўргатди. Бир куни яна Масиҳнинг шогирдларини оёқларини ювиши ҳақидаги парчани ўқиб қолдим:

Narrator 2“Шундай қилиб, Исо дастурхондан туриб, устки кийимини ечиб ташлади. Сочиқни олиб белига боғлади. Кейин тоғорага сув қуйиб, шогирдларининг оёқларини ювишга тушди. Белига боғлаган сочиқ билан уларнинг оёқларини артиб қуритди.” У ким унга ҳиёнат қилишини ва ким ундан юз ўгиришини биларди. Атрофдида унинг севгиси ва кечиримига лойиқ бўлмаганлар ўтирарди, бироқ Масиҳ уларнинг оёқларини ювди! Шу жойида Худованд севимли бўлмаганларни севишим кераклигини юрагимга гапирди. Уларга шунчаки тоқат қилиш эмас, чиндан севиш кераклигини айтди. Уларга икони бўлса қандайдир яхшилик қилишим кераклигини ўргатди. Чунки яхшилик қилиш билан қандай севиш кераклигини билиб олар эканмиз. Азиз тингловчи, агар Худованд билан ҳаёт ҳақидаги гувоҳликлардан кўпроқ баҳраманд бўлишни истасангиз, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга мурожаат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top