3:04

Хабакук пайғамбарнинг гувоҳлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун Худо пайғамбарларидан бири Хабакукнинг Худованд ҳақида айтганларидан боҳабар бўламиз. Хабаккук китобини ўқисангиз Худованд ҳақида яхшироқ билиб оласиз. Хабакук халқнинг Худога қулоқ солишини, Худонинг каломлари асосида яшаб доно бўлишларини истаган. Аммо афсуски, ҳар доим ҳам шундай бўлмаган. Худованд Ўз халқига қандай эканини кўрсатиш учун, Хабакукка Ўзини қандайлигини маълум қилган. У Худонинг иродаси ва илҳоми билан ёзганларида шундай дейди: “Ё, Раббий! Сенинг товушингни эшитдим ва қўрқдим. Ё, Раббий! Ўз ишингни йиллар аро жонлантир, уни йиллар аро маълум қил; қаҳрда шафқатни эсга ол.

Narrator 2 Худованд уни айнан инсонларга Ўзи ҳақида билдириш учун танлаган. Ўша пайтда инсонлар тушунадиган қилиб тасвирлаган. “Худо Темандан келган, Муқаддас – Паран тоғидан келган. Унинг улуғворлиги осмонларни қоплади ва ер Унинг мақтови билан тўлди. Унинг ялтираши – қуёшнинг ёруғлигидек; Унинг қўлидан нурлар чиқмоқда ва Унинг куч-қудрати шу ерда яшириндир. Унинг олдида яра бормоқда, Унинг изидан эса – қизғин шамол. У турди ва ерни ларзага солди; назар ташлади ва халқларни титроққа келтирди; қадимги тоғлар парчаланди, ибтидоий тепаликлар қулади: Унинг йўллари мангу. Мен Ҳабашистоннинг чодирларини қайғуда кўрдим; Мидиён ерининг ўтовлари силкиндилар. Ё, Раббий, наҳотки Сен дарёлардан ғазабландинг?

Narrator 1 Сен отларингга ҳамда нажот араваларингга чиққанингда, наҳотки Сенинг жаҳлинг дарёларга ёки Сенинг қаҳринг денгизга қарши бўлди? Сен авлодларга берилган қасамли ваъданг бўйича ёйингни яланғочладинг. Сен ерни дарёлар билан кесдинг. Сени кўриб тоғлар титради, сув оқимлари тўлиб тошиб кетди, тубсизлик ўз овозини чиқариб, қўлларини баланд кўтарди; Сенинг учаётган ўқларинг нури олдида ва ярқирайдиган найзаларинг ёғдуси олдида қуёш ва ой ўз жойларида тўхтаб қолдилар. Сен жаҳлингда ер узра юрмоқдасан ва ғазабингда мажусийларни топтамоқдасан. Сен Ўз халқингга ва Ўз мойланганингга нажот бериш учун чиқмоқдасан.

Narrator 2 Мен эшитдим ва менинг ичим титради, шу овоздан лабларим қалтиради; оғриқ менинг суякларимга сизиб кирди ва менинг остимдаги жой титради. Мен эса офат кунида, халқимга ҳужум қилувчи келганида хотиржам бўлишим керак. Анжир гулламаган бўлса ҳам ва токларда ҳосил бўлмаса ҳам, зайтун йўқ бўлса ҳам, далалар озиқ бермаса ҳам, қўрада қўйлар ва оғилларда ҳўкизлар бўлмаса ҳам, мен бари бир Раббимда қувонаман ва нажотимнинг Худосида хурсанд бўламан. Раббий Худойим – менинг кучим; У менинг оёқларимни кийикникидек учқур қилади ва мени юксакликларим бўйлаб юрғизади. Омин. У Худонинг мақсадларини, Унинг хизмати йўлида оёқларимизни кийик оёқларидек кучли ва чаққон қилади. Бизни чўққиларда ҳар қандай тўсиқлардан ошиб сакраб ўтадиган даражада тез ва учқур қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top