2:59

Mасиҳ ва ибодат 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашганимиз учун Худовандга шукроналар айтамиз. Азизлар, “Биз Худо ҳузурига дадиллик билан кирамиз, чунки биламизки, Худонинг иродасига кўра бир нима тиласак, У бизга қулоқ солади.

Агар Худо тилакларимизни тинглаётганини билсак, тилакларимиз бажо бўлганини ҳам биламиз”. Биринчи Юҳанно мактубининг 5 боби 14 ва15 оятлари. Азизлар, Ибодат — Худо билан суҳбатлашишдир.

Бу Осмондаги Отамиз болалари У билан суҳбатлашиши учун белгилаган йўлдир. Кўпинча ибодатни нотўғри тушунишади. Уни муқаддас, қўрқинчли Худо билан алоқада ишлатиладиган ғалати ва сирли элемент, деб ўйлайдилар.

Лекин Худонинг Каломи бундай ўргатмайди, аксинча Худо, яъни бизнинг Отамиз Ўз фарзандлари У билан биродарликда бўлишини хоҳлайди. Бизнинг Осмондаги Отамиз, Худовандимиз билан бўлган алоқамиз тўлиқ ишонч, имон ва бўйсунувчанлик билан бўлиши керак.

Фарзандлар сифатида биз Отамизга севги ва шукроналик билан яқинлашишимиз керак. Худога қиладиган ибодатимиз тўлиқ ишончни ифода қилиши керак, ана шунда У бизни эшитади.

Агар тўлиқ ишонч фақат сўзларнингина эмас, балки юракнинг Худога бўлган муносабати ифодасидир. Масиҳий ҳаётда ибодат катта аҳамиятга эга. Масиҳийнинг руҳий заҳираси Масиҳ шахсидаги Худодир.

Ибодат имкониятидан фойдаланмайдиган масиҳий муваффақиятсизликка учрайди, негаки Раббимиз Исо Масиҳда ва У орқали яшалмас экан, масиҳий ҳаёт – бу мумкин бўлмайдиган нарса. Ибодат қанчалик муҳим эканлигини кўриб, самовий Отамиз билан ҳар куни аниқ бир пайтда вақт ўтказишни дарҳол бошлашингизни биз чин юракдан хоҳлаймиз.

Исо нима деганини эсланг: “Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди… Менинг номимдан Отадан бирор нарса сўрасангизлар, уни бажо келтирман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансиз. Ҳа, Менинг номимдан нима сўрасангизлар, Мен уни бажо келтираман”. Юҳанно мактуби 14 боби.

Одамлар Худо алангалатган мана шу фидокорлик тимсоли бўлишлари керак. Уларда бу фидокорликнинг етишмаслиги сабабли Худонинг иши туриб қолган; Унинг иродаси бажарилмаяпти, Унинг номи ҳақоратланяпти. Ҳатто энг юқори истеъдод ва талантга эга бўлган доҳилик ҳам, энг ўқимишли билимдонлик ҳам, ҳар қанақанги даража ва обру, жой ва шарафли ном ҳам Худонинг аравасни қимирлата олмайди.

Ибодат – бунёдкор, шунингдек, ўзини фидо қилиш йўлидир. Художўйлик фикри ибодат фикридир. Тана ва руҳ бирлашгандек, ҳаёт ва юрак бирлашданидек ибодат ва художўйлик бир-бири билан бирлашган. Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top