3:04

Худо бизни ишлатади 03

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бенихоят хурсандмиз. Азиз биродарлар,Ота Худо, Ўғил ва Муқаддас Руҳ ҳар бир Худонинг фарзандини Масиҳда тўла камолга етказиш ва имкон беришини кутиб масиҳийнинг юрагида яшайди.

Мағрурлик. Бу ҳам кўплаб масиҳийларнинг Муқаддас Руҳга тўлишларига халақит беради. Мағрурлик шайтон қилган гуноҳ эди. Мағрурлик Одам Ато ва Момо Ҳаво ўзлари бўлмаган нарсани бўлишини хоҳлаб қилган биринчи гуноҳ эди.

Мағрурлик кишининг Худодан узоқлашув негизидир. Ўзлик марказлашган, худбин масиҳий Худо билан алоқада бўла олмайди. “…Худо мағрурларга қарши, аммо камтарларга иноятлидир”- деб ёзилган биринчи Бутрус китобининг 5 боби 5 оятида.

Инсоний қўрқув кўплаб масиҳийларга Муқаддас Руҳга тўлишларига халақит беради. “Инсоний қўрқув тузоққа туширади”. Бугунги кундаги энг катта фожеалардан бири — масиҳийлар орасидаги масиҳийлар жамияти аҳлоқ ва нормаларга тўғри келмайдиган умумий одатлардир.

Кўпгина масиҳийлар ўзгаришдан қўрқишади; “бизни севган ва биз учун Ўзини фидо қилган” учун гувоҳлик беришга уяладилар. Биринчи Бутрус китобининг 2 боби 9 оятида бизларга нима дейилганини эсланг:

“Аммо сизлар – танланган бир авлод, Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмларисизлар. Худо сизларни қоронғуликдан Ўзининг фазл-камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар”.

“Худованд Ўзидан қўрқадиганлардан бўйсуниб ҳурмат қиладиганлардан рози бўлур”. Забур 146 боби 11 ояти. Исо деди: “Ким Мендан ва Менинг сўзларимдан уялса, Инсон Ўғли ҳам Ўзи, Отаси ва муқаддас фаришталар салобати ила келганида, ундан уялади”. Луқо китоби 9 боби 26 ояти.

Кўп масиҳийлар ўзларининг масиҳий биродарлари ва бошқалар уларни Муқаддас Руҳга тўлишга фанатик деб ўйлашларидан қўрқишади. Яширин гуноҳ: Эътироф этилмаган гуноҳ масиҳийларни Муқаддас Руҳга тўлишига йўл қўймайди.

Балки Худо сизга кимнингдир номига доғ тушурган ёлғонингиз; ёки қайтариб берилмаган, ўғирланган мол ёки пул ҳақида; аҳлоқсиз ишингиз; имтиҳонда ишлатган қаллоблик; ёки бошқа кўплаб Унинг олдида эътироф этишингизни хоҳлаган ҳаракатларингиз ҳақида эслатгандир.

Буларни тўғирлаш мақсадида У сизни сиз адолатсизлик қилганлар томон бошлаши мумкин. Агар шундай бўлса, сиз Унга бўйсунинг. Биз бу нарсаларни дўстларимиз ёки бошқа бировлардан беркитишимиз мумкин, лекин Худодан бекита олмаймиз.

“Худованд бунинг ҳисобини сўрамасмиди? У юрак сирларини билади-ку!” Забур 43 боб 22 ояти. Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги мавзумиз ўз поёнига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top