3:27

Худованд ибодатларимизга жавоб беради

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Сиз азиз тингловчилар билан яна радио эфир орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз.Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Хурматли радио тингловчилар. Хар бир ота она ўз фарзандларини келажакда яхши ва жамиятга фойдаси тегадиган инсон бўлиб етишишларини истайдилар. Хохлардикки Худованд бизга мукофот сифатида берган ўғил қизларимиз, Худовандни таниб билиб вояга етишишларини.

Албатта буларга эришишимиз учун ота онанинг тинимисиз ибодати керак бўлади. Айрим пайтларда болаларимизда бўлаётган ўзгаришлар биз ота оналар учун унчалик хам мухим кўринмайди. Лекин айнан шу нарсаларга кўпроқ эътибор қаратишимиз кераклигини кўпинча кеч тушунамиз. Масалан кўпчилик болаларда нимадандир қўрқиш бўлиши мумкин. Агар ота она ўз вақтида шунга этибор бермаса, болаларимиз ўсмирлик пайтида хам худди шу нарсадан қийналишлари мумкин.

Хатто айрим пайтларда катта бўлганларида хам шу қўрқув уларни тарк этмаслиги мумкин экан. Агар болаларимизни ибодат орқали Худованднинг кучи билан хар қандай қаршиликларга туришни ўргатсак, улар хаётлари давомида учрайдиган қийинчилик ва қўрқувларга хам бемалол туриб бера оладилар. Муқаддас Китобнинг Забур саноларининг бирида, биз қилган ибодатларимизга жавоб олишимиз тўғрисида ёзилган оят бор. Келинг азизлар шу оятни келтириб ўтсак.

Забур 33:5-6 оятлар. “Худовандга мурожаат қилганимда, У менга қулоқ солди-ю, барча дахшатларимдан кутқарди. Унга боққанлар зиё олдилар, уларнинг асло юзи шувут бўлмас”. Қандай ажойиб оят. Худовандга ишониб бирон ишни бошласак, албатта Отамизнинг кучи билан нихоясига етқаза олар эканмиз. Худованднинг ўзи хар биримиз учун мададкор бўлади экан. Хозирги сиз билан яшаб турган давримиз бир мунча мушкул давр десак хам бўлади.

Шайтон ўзининг турли хужумларини болаларимизга қаратган десак хам бўлади. Масалан болалар орасидаги жиноятчиликнинг юқори ўринлардан бирини эгаллаб келаётгани, болалар орасидаги гуёхвандлик, хуллас бу руйхатни узоқ вақт давом эттиришимиз мумкин. Доимо шундай хавф хатар борки, болаларимиз шундай гунохларнинг қулига айланиб қолиши хам мумкин экан. Бундан химояланишнинг ягона йўли Худовандга ибодат орқали мурожаат қилишдир.

Худованд биз ота оналардан ва болаларимиздан шуни истайдики, хар биримиз Худовандни кундалик давримизда ибодатларимиз орқали чақиришни. Унга ибодатларимиз орқали бизнинг йўлбошчимиз бўлгин. Бизларга ва болаларимизга тўғри йўлни кўрсатгин деб илтижо қилишимизни Худованд жуда, жуда истайди. Биз Отамиздан сўраганларимизни У доимо бажаришга ваъда берган. Забур 56да айнан шу хақида ёзилганига гувох бўлишингиз мумкин. Азиз ота оналар, мана шу янги 2008 йилда хар бирингизга омадли йил бўлиши учун Худованд ўз мархаматини хар бирингизга осмондан ёғдирсин. Сиз азизлар билан хайирлашар эканмиз, хар бирингизга тинчлик хамрох бўлсин деб қоламиз. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top