3:02

Худо бизни ишлатади 04

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бенихоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, агар ҳали сиз кечирмаган бирор кимса бўлса, билингки, Худо ҳам сизни кечирмайди. Марк китобининг11 боби 24 ва 26 оятлари.

Бироқ агар биз Раббимиз буюрганидек Худо олдида бу гуноҳларни эътироф этсак, У бизни кечиради ва поклайди. Биринчи Юҳанно китобининг 1 боби 9 ояти. Дунёни севиш: Моддий нарсаларга меҳр қўйиш ва дунёвий жамият йўлига мослашиш хоҳиши кўпгина масиҳийларни Муқаддас Руҳга тўлишига ҳалақит беради.

“Дунёга ва ундаги нарсаларга муҳаббат қўйманг. Ким дунёга муҳаббат қўйса, унинг қалбида Отанинг муҳаббати жой олмайди. Чунки дунёга хос ҳар бир нарса – тана нафси, ҳирсли кўзлар, маишатга оид кибр-ҳаво Отадан эмас, балки дунёдандир.

Дунё ҳам, унинг нафси ҳам ўтиб кетади. Лекин Худонинг иродасини бажо келтирган киши абадий яшайди” — деб ёзилган биринчи Юҳанно мактубининг 2 боби 15 ва17 оятларида.

Биз бу фоний дунёда беш кунлик умримизни яшагандан кейин бу дунё саҳнасидан кетамиз. Ҳар бир масиҳий ўз вақти, қобиляти ва хазинасини Масиҳ учун такомиллаштириш йўлида уларни қандай жойлаштириш ва сарфлашда эҳтиёткор ва тезкор аниқлик киритиб чиқиши керак.

“Бу ҳаёт, ҳамма нарса ўтиб кетади; фақат бир нарса – Масиҳ учун қилинган нарсаларгина қолади.” “Ҳеч ким икки ҳўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хорлайди. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсиз.

Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродасини пайида бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади”. Худога ишониш сустлиги: Бу кўп масиҳийларнинг Худога ўз хоҳиш-ниятларини бутунлай топшириш ва Муқаддас Руҳга тўлишларига йўл қўймайди.

Кўпгина масиҳийлар агар улар ўзларини Худога бутунлай топширишса, уларни синаш учун қандайдир бир фожеа содир бўлади деб қўрқадилар. Улар ўзларининг бирор севган нарсасини йўқотиб қўйишдан ҳам қўрқишлари мумкин.

Худо уларни миссионерлар сифатида дунёнинг узоқ нуқталарига, улар хоҳламаган шафқатсиз васвасалар томон жўнатади деган қўрқув ҳам баъзи масиҳийларда мавжуд. Худо бизга Ўз Каломида Муқаддас Руҳга тўлишни буюрар экан, бизни тўлдиришини сўраб Уни чақирганимизда У бу ишни ўша пайтдаёқ қилишга қодир эканлигига амин бўла оламиз.

“Ҳеч қайси масиҳий Худонинг ягона куч-қудрат таълимоти бўлган Муқаддас Руҳга тўлмагунча ҳаётида ҳам, хизматида ҳам бирор-бир фойда келтириши мумкин эмас”. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top