2:55

Худо бизни ишлатади 06

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бенихоят хурсандмиз. Хонадонингизга тинчлик ва хотиржамлик бўлсин. Азиз биродарлар, ҳаммада бўлгани каби қўрқув баъзи масиҳийларда ҳам мавжуд.

Шундай қўрқувларга эга бўлган бир йигитни яхши эслайман: ўша йигит Худо унинг режаларини ўзгартириб юборишидан қўрқарди. Биз бирга мулоҳаза юритишимизда мен унга Худонинг севгиси нақадар буюклиги, Ўзининг ягона Ўғлини унинг гуноҳлари учун қурбонликка келтирганини эслатдим.

Биз уни нақадар севган, унинг гуноҳлари учун Ўз қонини тўккан ва хурсандчилик билан хочда Ўз ҳаётини берган Нажоткор ҳақида суҳбатлашдик. Кейин мен унга савол билан мурожаат қилдим: “Сен Худога шундай ишона оласанми?” “Мен бу ҳақда ҳеч бундай ўйлаб кўрмаган эканман”- деб жавоб берди у.

Бугунги кунда ўша йигит семинарияни тугатган ва ўзига яраша Худовандниннг хизматчиси саналади. У мен билган энг шижоатли ва самара келтирувчи масиҳийлардан бири.

Сиз ўз ҳаётингиз, севгингиз, мол-мулкингиз, келажагингиз, барча нарсаларингизни Худога ишониб топширинг. У нафақат севувчи Ота, балки Худонинг севгиси ердаги ҳар қандай отанинг севгисидан меҳрлироқ.

Шундай экан, бутун ҳаётингизни, ҳар бир кунингизнинг ҳар бир дақиқасини Худога ишониб топширишдан қўрқманг ва У сизни Муқаддас Руҳга тўлдиради. Самовий Отамиз ҳам ўз хоҳишларимизни, бор нарсамизни Унга бағишлаганимиз заҳотиёқ бизларни марҳаматлаб, ҳаётимизни бойитишга тайёр.

Шулар ва мағлубиятнинг бошқа кўплаб кўринишлари, масиҳийларни Руҳий тўла ҳаёт қувончидан баҳраманд бўлишига тўсқинлик қилади. Масалан, қуйидагилардан бирортаси сиз учун дахлдорми?

Ўз заруриятларингиз устунлиги, одамларнинг мақтовларига ўчлик, жаҳл ва сабрсизлик, ўжарлик, қунтсизлик, ўзбошимчалик, бошқаларга ҳасад қилиш, шаҳвоний, нопок ҳаракатлар, виждонсизлик, ишончсизлик, худбинлик, мол-дунё, чиройли кийимлар, машина, уй ва ердаги нарсаларга меҳр қўйиш.

Баъзилар шундай хаёлга бориши мумкин: “Балки Муқаддас Руҳга тўлишимдан олдин барча мағлубият ва қўрқувларим устидан ғалаб қозонишим керакдир?” Албатта йўқ!

Гуноҳларимизга фақат Исо Масиҳгина кечирим берганидек, фақат Муқаддас Руҳгина ғалаба ва куч-қудрат беради. Қолган барча дунёвий нафс ва васвасалар ўткинчидир. Ҳаворий Бутрус айтганидек, охиригача чидаганлар қутилади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди.

Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top