2:54

Уй гуруҳлари 203

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг. Кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттирамиз. Азизлар, биз жамоат танаси билан бирга бўлсак куч йиға оламиз.

Бу куч эса бизнинг руҳимизни тушириш ва гуноҳ қилишимиз учун васвасага соладиган душманимиз бўлмиш шайтонни енгишимизга ёрдам беради. Биз биродарларимиз ва опа-сингилларимиз билан йиғилганимизда биргаликда ҳамду сано айтганимиз ва ибодат қилганимиз, Калом воизлик қилингани сайин бир-биримизга ёрдам берамиз.

Масиҳийлик ҳаётингизни жамоатнинг ёрдамисиз яшашга ҳаракат қилманг. Мана шу ерда бир-биримизга хизмат қиламиз. Жамоатда ҳақиқат тушунтирилади ва одамлар бирга ибодат қилишади. Мана шу ерда инсонлар бир-бирларига Исо Масиҳнинг севгиси билан хизмат қилади, қайғуларини айтади ва гуноҳларига тавба қилишади. Ҳар бир йиғилиш бир-бирига ўхшамайди.

Биринчи Коринфликларга мактубининг 14 боби 26 оятида қуйидаги сўзларни ўқишимиз мумкин: “…Бир ерда тўпланганингизда сизлардан ҳар бирингизда бирор сано бор, бирор таълим бор, бирор тил бор, бирор ваҳий бор, бирор таъбир бор. Буларнинг ҳаммаси имонлилар жамоати яшнаб-гуллаши учун қилинсин”.

Агар ҳар биримиз нимадир айтсак ёки нимадир қилсак, унда ким бошқаради? Эфесликларга мактубнинг 4 боби 11 ва 16 оятларида Худованд жамоатга инъомлар берганини ўқиймиз.

Албатта ушбу инъомлар бошлиқларда бор. Одатда ҳар бир жамоатда йиғилишни бошқараётган чўпон ёки хизматчини кўрамиз. Хушхабарчи ёки ўқитувчи ҳам Худованднинг жамоатга берган инъомидир. Ҳеч ким ёлғиз ишламайди.

“Биз Худованд учун ишлаётган хизматдошлармиз,” деб ёзилган Биринчи Коринфликларга мактубининг 3 боби 9 оятида. Азиз биродарлар, биз қуйидаги нарсалар тўғрисида Ҳаворийлар китобида ўқиганимизда, улар жамоат учун ҳақиқат эди. Улардан қайсилари бугунги кундаги жамоат учун ҳам тўғри ҳисобланади, деб ўйлайсиз?

Азизлар, барчаси Қуддусда бошланган ва Бутрус, Юҳанно, Павлус каби ҳаворийлар ва бошқалар томонидан бошқарилган; улар бирга ўрганиш ва ибодат қилиш учун йиғилишган; Исога ишонишидан аввал Павлус томонидан қувғин қилинган; Ҳаворий Бутрус озодликка чиқиши учун ибодат қилишган; муҳтож бўлганларга ёрдам бериш учун буюмлари ва мол-мулкларини бўлишишган.

Азиз дўстим, сиз бирор жамоат аъзосимисиз? Агар шундай бўлса, юқоридаги айтилганлардан қайси бири сизга таниш? Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумизни якунлаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top