2:58

Муқаддас Калом 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, агар биз дунёни яратишдан олдин Унинг режа тузаётганини тасаввур қила олганимизда, яна ўша режаларни текшира олганимизда, биз Адан боғидаги Одам Атони эмас, балки, Хушхабардаги Исо Масиҳни кўрган бўлар эдик.

Бу нарса шунчалик катта аҳамиятга эгаки, буни қайта такрорлашнинг ҳеч ҳам зарари йўқ: Исо Масиҳнинг ҳаёти, ўлими ва қайта тирилиши – бутун воқелик, дунё, коинотни тушунишнинг мустаҳкам асосидир!

Биз мана шу маълумот, тафсилот, далилни Муқаддас Китоб теологияси билан шуғулланишимизда қўллашимиз даркор. Чунки, Хушхабар Муқаддас Китобдаги ваҳийлар тўпламининг маъно-мағзини тушунишнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилади.

Шундай экан, Муқаддас Китоб теологияси билан шуғулланиш учун биз ўзгармас мустаҳкам асос – догма билан бошлашимиз керак, яъни, бизга ваҳий орқали очиб берилган фараз ёки фаразлар тўплами билан бошлашимиз шарт.

Ўзимизга шу нарсани такрор ва такрор эслатишимиз керакки, ваҳий орқали очиб берилган фаразларни ваҳийдан ташқарида бўлган фикр орқали тўғрилигини текшира олмаймиз, уни исботлай ҳам олмаймиз. Худо Ўз ваҳийси орқали Худо дунёдаги ҳар бир факт, маълумот, тафсилот, далил ҳақида бизга Ўз талқинини беради.

Шу сабабли, бу талқин ҳар қандай факт, маълумот, тафсилот, далилдан устундир! Исо Масиҳ Худонинг Каломи деган фараз фақатгина Муқаддас Китобдан асосланган ҳолда олинган.

Биз Муқаддас Каломга тўлиқ суяна оламиз, чунки у барҳаёт Калом бўлган Исо Масиҳ ҳақида Худо бизга берган, илҳомланган гувоҳлик шаҳодатидир! Уни сезгиларимиз берадиган факт, маълумот, тафсилот, далил орқали исботлай олмаймиз, чунки, бундай қилиш учун ундан устунроқ, буюкроқ ҳақиқат мавжуд эмас.

Агар Масиҳ ўз-ўзидан маълум Худонинг Каломи бўлса, унда нега кўпчилик Уни рад этади? Бунинг сабаби илк гуноҳдир! Ўшанда Одам Ато илк бор Худонинг Каломини рад этган эди ва мана шу гуноҳ бутун инсониятга ўтди.

Инсониятнинг мавжудлигини, унинг ҳаёти ва дунёни фақатгина Худонинг ғайритабиий каломи орқалигина тўғри тушуниш мумкин; Одам Ато эса мана шу Каломнинг ҳар бирини рад этди. Шу туфайли, Одам Атонинг болалари ўз юракларидаги Худонинг ҳақиқатини яшириб, тан олмайдиган ва ташқаридан келадиган ғайритабиий дунёни рад этадиган бўлишди.

Фақатгина Масиҳнинг қутқариш фаолиятидаги Худонинг инояти, Худо ва инсон ўртасидаги муносабатни қайта тиклаб, бизни ҳақиқатни қабул қилишга қодир қилиши мумкин. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top