3:30

Эр-хотинлик муносабати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд Муқаддас Каломи орқали бизга ҳаётимиз учун керак бўладиган энг асосий мавзуларда бизга тўғри йўналиш беради. Жамиятимизнинг кичик бўлаги бўлган оила Худонинг назарида жуда муҳим, чунки дастлаб Худованд инсониятни оила қилиб – бир эркак ва бир аёл қилиб яратди ва уларга “Кўпайинглар ва ер юзини тўлдиринглар”, дейди. Шундай экан, Муқаддас Каломда эр-хотинлик муносабатлари ҳақида ёзилганларига бугун диққат қилишга қарор қилдик. 1 Коринфликларга 7 бобда шундай ёзилган: “Энди сизлар менга ёзган нарсаларга келайлик: Хотинга тегмаслик одам учун яхшидир. Лекин зинога йўл қўймаслик учун, ҳар бир кишининг ўз хотини бўлсин ва ҳар хотиннинг ўз эри бўлсин. Эр ўз хотинига нисбатан ва хотин ўз эрига нисбатан эр-хотинлик вазифасини бажо келтирсин. Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади.

Narrator 2 Худди шундай, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотини ҳокимлик қилади.” Бу оятларга кўра, никоҳда эр-хотинлар бир хил хуқуқга эга. Улар ўзларини эр-хотинлик бурчларини бажариб, бир-бирларини хурмат қилиб, бир-бирларини хохишларини қондириш керак. Улар севгида, талабчанликда бир-бирларига хизмат қилишлари керак. Никоҳда бевафолик қилиш мумкин эмас. Эр билан хотинни бир хил хуқуққа эгалиги, олдинги даврларда аёлларни қийин аҳволга солиб, инқилобларга олиб келган. Сизни никоҳда, оилада ва жамоатда муносабатингиз қандай: жуда яхшими, обрўлими ёки муносабатларингиз Худонинг севгисига асосланганми? Юқоридаги оятларда ҳар биримиз ўз севгимиз ва эътиборимизни турмуш ўртоғимизга яна қандай ҳолда кўрсата олишингиз мумкинлиги ҳақида гапиради. Кейинги оятлар эр-хотин муносабатларида ҳар бирининг бурчи ҳақида шундай дейди:

Narrator 1 “Бир-бирингиздан бош тортманглар. Фақат ўзаро келишгандан сўнг, [рўза тутиш ва] ибодат қилиш учун вақтинча жудо бўлинглар. Кейин яна қовушинглар, токи ўзингизни тия олмаганингиздан фойдаланиб, шайтон сизларни васвасага солмасин. Мен буни буйруқ тариқасида эмас, ижозат тариқасида айтяпман.” Эр-хотинлар ўзаро келишгандан сўнг, яқинликдан вақтинча жудо бўлишади, токи ўзларини тия олмаганликдан шайтон васвасага солмасин. Эр-хотинлар бир-бирларини тушуниб, руҳий ва танавий мухтожликларида бир-бирларига ёрдам бериши керак. Сиз умр йўлдошингизни мухтожлигига эътиборингизни қарата оласизми? Аммо баъзилар Худонинг иродасига кўра тоқ ўтишга қарор қилишади. Бу ҳақида Калом шундай дейди: “Агар одамзодга Худо томонидан Павлусга ўхшаб, бўйдоқ бўлиб ўтиш инъом этилган бўлса, унда бундай киши уйланмасдан, ҳар бир вақтини Худога бағишласин.

Narrator 2 Бундай инъом билан яшаган одам муқаддас яшаб, чин юракдан Худони улуғлаб хизмат қилади.” Икки инсон энг аввало турмуш ўртоқларини Худонинг иродасига кўра кўп ўйлаб сўнг қарор қилиши керак. Турмуш қургач эса, никох бузилмаслиги керак. Ҳар қандай можаролар Худонинг олдига олиб келиниши ва эр ҳам хотин ҳам Худонинг иродасига кўра иш тутиши керак. Агар шундай бўлса, ажралганлар иккинчи марта турмуш қуриши Каломга зиддир. Улар ўз умр йўлдошлари билан ярашишлари ёки эрсиз (хотинсиз) яшашлари керак. Павлус имонли эрнинг хотини ёки имонли хотиннинг эри имонсиз бўлса, бироқ имонли эри (хотини) никоҳини сақлаб қолишга рози бўлса ажралмасин демоқда. Қачонки имонли одамни имонсиз умр йўлдоши бирга яшашдан бош тортса, шундагина ажралиш мумкин. Агар иложи бўлса ажралишдан қочишни маслаҳат беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top