2:52

Раббийни топиш

MP3

Ассалому алайкум. Биз катталар тез-тез Раббийни топганимиз, аниқроғи У бизни топиб, гуноҳларимиздан ҳалос қилгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Ҳаётимиздаги иштироки учун шукроналар айтамиз. Худо йўлидан юраётган ота-оналар бу йўлнинг нақадар қийин ва айни дамда мароқли эканини яхши билишади. Шундай экан, Худовандни таниб-билган ота-она фарзандига ҳам мана шундай бахтни раво кўриши лозим. Агар ота-она вақтида фарзандига бутун вужуди билан Раббийни топишни ўргатмаса, уларнинг ҳаётини йўқотган бўлади. Жуда кўп имонли кишиларнинг фарзандлари Худо ҳақида эшитганлар. Улар ҳаётларига Худованднинг нажотини қабул қилган бўлишлари ҳам мумкин.

Бироқ уларнинг қалбида Худога нисбатан қўрқув, У билан бирга бўлиш истаги бўлмагани учун, бундай фарзандлар вақти келиб ўзларининг танавий истакларига берилиб кетадилар. Шунинг учун ҳам ота-оналар вақтида фарзандларига Худованддан қўрқишга, У билан бирга яшаш туйғусини оширишга ҳаракат қилишлари керак. Худодан қўрқиш яхшими ё ёмонми? Қўрқув тушунчасини кўпчилик салбий ҳисоблайди. Аммо Худодан қўрқиш деганда биз Раббийни бутун борлиғимиз билан севишимиз, ҳурмат қилишимиз, Унинг ҳукми ва қудратини иззат-ҳурмат қилишимиз тушунилади. Ота-онанинг вазифаси эса, фарзандга Худованддан қўрқишнинг чин маъносини тушунтириб беришдир. Худодан қўрқиш – Усиз инсон ҳаёти ҳеч нимага арзимаслигини тушуниш.

Биз ҳеч қачон имконсиз ҳолатга тушиб қолмаслигимини ваъда қилувчи Худо севгисини миннатдорчилик билан тан олиш ҳам Худодан қўрқиш ҳисобланади. Афсуски атрофимизда фарзандларимизни Худодан чалғитадиган жуда кўп нарсалар бор. Шайтон ҳар бир боланинг ёнига келади, уни йўлдан оздиради. У нима қилаётганини кузатади, қани, бола унинг ташлаган қармоғига «илинармикан»? Аммо биз фарзандларимизни тўғри тарбилаб, интизомли қилиб, уларни Раббий йўлларидан юришга ўргатган вақтимизда… уларга Каломни ўқиб берганимизда… ибодат қилишни, яна ҳақиқат Худода эканлигини ўргатганимизда… имонли дўстларни танлашга ёрдам берганимизда…уларга Худонинг йўлидан У билан бирга юриш шодлик ва туйғулар тўлиқлигини ҳадя қилишини, чарчатмаслигини кўрсатганимизда уларда Худони англаш истаги юзага келади.

Демак фарзандларимиз Худони англашни исташлари учун, биз оналар Худо ҳамма нарса эканини, У билан боғлиқ ҳамма нарса ҳаётимиздаги энг муҳим устун эканлигни яхшилаб тушунтиришимиз керак. Фарзандингиз ҳаётнинг нотўғри фалсафасига, турли жирканч тўдаларига, енгил-елпи ҳаёт кечирадиган кишилар тоифасига кириб, уларга ишониб қолмаслигини истасангиз, ҳозироқ улар учун ибодат қилишни бошланг. Уларга ўз танавий истакларига қарши курашишни ўргатинг. Ҳар куни ҳеч ҳам иккиланмай, эринмай улар учун ибодат қилинг. Ҳар куни улар билан бирга кечадиган ҳаётингиз давомида Худо ва унинг иродаси ҳақида ўргатинг. Агар уларга Худо ҳақида нима ўргатишни билмасангиз, ёки бу борада қийинчиликка учрасангиз бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бажонудил ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top