3:01

Хушхабар тарихи 01

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз ила яна боғланиш имкони пайдо бўлгани учун Худовандга миннатдормиз. Азиз биродарлар, Исонинг Ўз шогирдларига берган зарур қатъийлик бўлиб янграган Буюк Амрларини кўпчилик Янги Аҳд имонлилари ҳақиқатдан ҳам тушуниб етмадилар.

Биринчи асрларда бу Амр жамоатларнинг тез ўсишига ҳаракатлантирувчи куч бўла олмади. Қувғин имонлиларни бутун Ўрта ер денгизи ҳудудларигача тарқатиб юборди, масиҳийлик эса биринчи навбатда айнан Худони ҳурмат қилувчи, яҳудий эътиқодига ишонувчи маъбадга мурожаат қилувчи мажусийлар орасида тез томир ёйди.

Мажусийлар, янги имонга келган мажусийларнинг яҳудий бўлишини талаб қилмаётган, балки “дилларининг ёмон виждондан покланиши” ҳақидаги Хушхабарни эшитиб жуда ҳайратланишди ва қувонишди.

Шу тарзда биринчи асрнинг охирига келиб Европада, Африкада ва Осиёда жамоатлар очилди. Тўртинчи асрнинг ўрталарида эса масиҳийлик ҳаракати асосан Империянинг жанубий қисмида шунчалик қудратли бўлдики, ҳатто императорларнинг ўзлари ҳам масиҳийликни қабул қилишга мажбур бўлишди.

Бу, Янги Аҳддаги Улуғ Амр хушхабарчиларга шу эътиқодни тарғиб қилишга унчалик илҳом бермаганини, Масиҳга ишониш беихтиёр юз берадиган, фаол ва тирик тарғиботни тасаввур этишини тасдиқлайди.

Исо, уни жаҳаннам кучлари ҳам тортиб ололмаслигини айтди, худди шундай Рим ҳокимияти ҳам тез-тез такрорланиб турган қувғин даврларига қарамасдан, ҳақиқий имоннинг қатъий ва ҳужумли силжишларининг кучли тўлқинини ҳеч нарса тўхтата олмайди.

Ўша вақтда Хушхабар ва жамоатларнинг пайдо бўлиши янги аҳд жамоатларининг асосий ташвиши бўлиб қолди. Тўртинчи асрда тўсатдан бўлган эркинлик шароитида ҳар турли илоҳий муаммолар юзага чиқди.

Масиҳий етакчилар, имоннинг поклигига ташқаридан ҳамла қилаётган, ичкарида эса хилма-хил таълимий қарама-қаршиликлар пайдо бўлган ёлғон таълимотлар билан курашда ютқазишди.

Илоҳиётчилар имоннинг янги белгисини ўйлаб топишди, лекин жамоат кенгашчилари эса ҳар тарафлама баҳслашиб, Масиҳнинг Худолигидан бошлаб ва аёллар қалбга эгами деган савол билан тугатишди. Нажотнинг ҳақиқий маъноси ва Хушхабарни ёйиш зарурати амалда эътиборсиз қолдирилди. Масиҳийлик айнан ўз хушхабарчиларининг ҳормай-толмай қилган хизматлари орқали дунёдаги динлардан устун келди – дунёни ўзгартирувчи далил бўлиб қолди.

“Дунё масиҳийчилиги, – деб ёзади Лесли Нюбигин, – охирги икки юз йилда бўлиб ўтган буюк қулоч ёйиш ва хушхабарчилар ҳаракатининг юксалиш натижаси бўлиб қолди.” Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top